Get Mystery Box with random crypto!

Магистратура 2-босқичда ўқиётган талаба мактабдан неча соат да | Юрист Хизмати | Расмий канал

Магистратура 2-босқичда ўқиётган талаба мактабдан неча соат дарс олиш ҳуқуқига эга?

@Yurist_Xizmati 4455-савол:

Assalomu alaykum. Magistraturada 2-bosqichda oʻqiyotgan talaba maktabda necha soat dars olish huquqiga ega? Magistraturada oʻqish haftasiga 2 kun.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

Мана шу қоидага кўра магистрант таълим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди. Бунда магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. Магистратурада бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам магистрант деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам МК 184-моддасидаги меёрни бажариб бўлмайди.

Шунга кўра сиз тўлиқ ставкада ишлай олмайсиз.

Бу вазиятда сиз бўш вақтингизга қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақлисиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌