Get Mystery Box with random crypto!

ИЖТИМОИЙ НАФАҚА БЕРИЛИШИ ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ТЎХТАТИЛАДИ. Ҳукум | Юрист блогер /расмий канал

ИЖТИМОИЙ НАФАҚА БЕРИЛИШИ ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ТЎХТАТИЛАДИ.

Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ижтимоий нафақалар тўланиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;

ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;

оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;

«Ягона реестр» АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;

болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;

ортиқча тўловлар аниқланганда вақтинча тўхтатилади.

Бунда тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун маблағлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қайта амалга оширилади;

Тўловларни юқоридаги тартибда тўхтатиш «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr