Get Mystery Box with random crypto!

СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ. САВОЛ; Мен уй-жой | Юрист блогер /расмий канал

СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ.

САВОЛ;
Мен уй-жой учун субсидия олмоқчиман. Субсидия олишга ариза топширишнинг муддати борми ёки ҳохлаган вақтда топширишим мумкинми ?

ЖАВОБ;
Президентнинг 11.03.2021 йил куни ПФ-6186-сон фармонига асосан, Ҳукуматнинг 23.08.2021 йил куни 537-сон қарори билан, Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарорига илова сифатида келтирилган "Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида" ги низомга ўзгартириш киритилди.

Юқоридаги асослар бўйича киритилган ўзгаришга кўра, жорий йилдан бошлаб уй-жой учун субсидия олишга ариза топшириш йил давомида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланди.

Авваллари субсидия учун ариза топшириш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар этиб белгиланган эди. Энди ундай чеклов йўқ. Янги йилдан кейинги янги йилгача зелёный. Хохласангиз аризани september да топширинг, хохласангиз november да топширинг фарқи йўқ. Дам олиш кунлари топширмасангиз бўлди...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr