Get Mystery Box with random crypto!

ГАЗЕТАГА ОБУНА УЧУН ХОДИМ РОЗИ БЎЛМАСА ХАМ ОЙЛИКДАН УШЛАБ ҚОЛИ | Юрист блогер /расмий канал

ГАЗЕТАГА ОБУНА УЧУН ХОДИМ РОЗИ БЎЛМАСА ХАМ ОЙЛИКДАН УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИНМИ.

САВОЛ;
Мени ойлигимдан газетага обуналик учун пул ушлаб қолинябди лекин, мен хечқандай газетага обуна бўламан деб қандайдир хужжатга имзо қўймаганман. Ойлигимдан мажбурий ушлаб қолиниши тўғрими ?

ЖАВОБ;
Йўқ ойлигингиздан қандайдир обуна учун мажбурий пул ушлаб қолиниши ноқонуний ҳолат хисобланади. Меҳнат кодексининг 164-моддасида, умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги кўрсатилган.

164-моддада иш ҳақидан ҳодимнинг розилигисиз қандай ҳолларда ушлаб қолиниши мумкинлиги хам келтирилган бўлиб, сиз айтган обуналар у рўйхатга киритилмаган яъни, бирор-бир газета, журнал ёки бошқа бир ёзма манбаларга ҳодимни ёзма розилиги бўлмай туриб унинг ойлигидан мажбурий тартибда пул ушлаб қолиниши мумкин эмас.

Сиз педагог бўласизми, шифокор бўласизми, қўшиқчи бастакор рассом бўлмайсизми фарқи йўқ. Мажбурий обуна учун ойликдан ушлаб қолиниши Н О Қ О Н У Н И Й.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr