2022-04-20 06:54:22
Кимлар темир дафтардан чиқарилади. Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар қуйидаги ҳолларда «Темир дафтар»дан чиқарилади:
Бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
Бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш орқали муаммоси ҳал этилганда оила аъзосининг розилиги билан;
Малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;
Тўлиқ давлат таъминотига олинганда («Меҳрибонлик», «Саховат» ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларга ўтказилганда);
Аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;
Ёлғиз яшайдиган эҳтиёжманд фуқаро озодликдан маҳрум этилганда ёки вафот этганда;
Оила аъзосининг мурожаатига асосан;
«Темир дафтар»га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;
Иошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда.
Икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган оилаларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилганда.
Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда,
Белгиланган тартибда ва юқоридаги ҳолатлардан ташқари темир дафтардан чиқарилишингиз ноқонуний хисобланади.
Савол юбориш @yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш https://t.me/Yurist_Blogerr
44.7K views03:54