Get Mystery Box with random crypto!

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга хаража | Xushnudbek.uz

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди

Ҳозирда имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхатига GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

Ариза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Ушбу давлат хизмати учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиниши керак.

Онлайн ариза юбориш учун ҳавола:
https://my.gov.uz/uz/service/413

Ҳозиргача жами 221 та ариза келиб тушган.

Имтиҳон топшириш харажати қуйидаги талабларга жавоб берганда компенсация қилинади:

камида белгиланган юқори балл (даража) қайд этилганда. Юқори даражалар рўйхати билан мана бу ерда танишишингиз мумкин;

махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан мурожаат қилганда;

махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда.

SMS-хабар орқали ижобий жавоб олганидан сўнг, ариза берувчи компенсацияни олиш учун Халқ банкининг ўзи танлаган филиалига мурожаат этиши керак.


@xushnudbek