Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 542.04K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 617

2021-05-24 15:16:37
ДИҚҚАТ, ФЕЙК ХАБАР!

Телеграм каналлар ва гуруҳларда худдики Ўзбекистондаги боғчада бир гўдак аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалди.

Бу нотўғри, фейк хабар.

Аслида ушбу воқеа 2019 йили июнь ойида Мексиканинг Чилпансинго шаҳрида бўлган. 2 ёшли қизини аёвсиз калтаклаган аёл ҳибсга олинган. Қизалоқ эса махсус идора вакиллари томонидан шифокор кўригидан ўтказилган ва унинг саломатлиги ҳамда хавфсизлиги тўлиқ назоратга олинган.

Афсуски одамлар дуч келган хабарга ишонишга ва уни дарров бошқаларга тарқатишга ўрганиб қолишган. Аслида ўша хабар тўғрими, нотўғрими, буниси етмишинчи даражада.

Бу фақат Ўзбекистондамас, бошқа жойларда ҳам шунақа. Масалан, худди шу видео деярли барча мамлакатларда тарқатилган. Қозоқлар Қозоғистонда дейишган, руслар Россияда ва ҳ.к. Масалан, Ҳиндистонда ҳам худди шу видео DPS Rajbag мактабида бўлган деб, WatsApp орқали вирусдек тарқалган экан.


@xushnudbek
121.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2021-05-24 14:46:30
Премиум классдаги Mirabad Avenue резиденциясида учинчи босқичда жойлашган апартаментлар учун 18 фоизли чегирма тугашига 1 ҳафта қолди!

Апартаментларни 504 миллион сўмдан сотиб олишга шошилинг.

Батафсил.

Телефон: 71 205 00 77
Instagram | Facebook

Реклама
77.5K views11:46
Ochish/sharhlash
2021-05-24 14:01:30 Шаҳрисабзда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шахс 12 млн сўм жаримага тортилди

Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси ишчи ва ходимлари бирлашманинг ҳовлисидаги ер майдонида гуллар орасидаги бегона ўтларни тозалаб, ҳудудни ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Ўрганишлар давомида ходимлар шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудирининг кўрсатмасига кўра ўз вазифасига кирмайдиган ишларни бажаришга мажбур бўлгани аниқланган.

Шунга кўра, ушбу мансабдорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 50 баробари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида маъмурий жаримага тортилган.


@xushnudbek
94.1K viewsedited  11:01
Ochish/sharhlash
2021-05-24 12:53:33 Тошкент метросида яна техник муаммо чиқди

24 май куни эрталаб соат 08:52да, №4 йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган поезд, техник сабабларга кўра Ҳамид Олимжон бекатида тўхтади. Бу воқеа ҳайдовчи томонидан поезд носозлигини аниқланиши муносабати билан содир бўлди, деб хабар бермоқда "Тошкент метрополитени" УК.

Кўрсатмага кўра, йўловчилар туширилди ва поезд захирага «Пахтакор» станциясининг берк қисмига жўнатилган. Йўловчиларни орқадан келаётган поезд олиб кетган.

«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», - дейилади хабарда.

Қўй-пўй сўйвориш керакмикин, дейману, яна ҳам қўйда нима айб...


@xushnudbek
97.6K views09:53
Ochish/sharhlash
2021-05-24 10:45:07
Самарқанд шаҳрида трамвай ўчиб қолгани ва йўловчилар томонидан итариб кетилаётгани акс этган видеоролик кенг тарқалди.

Шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат бўйича изоҳ берди. Маълум бўлишича, электр тармоғидаги қисқа узилиш натижасида кўчада ҳаракатланиб келаётган 1012-сонли трамвай вагони Мирзо Улуғбек ва Буюк Ипак йўли кўчасининг кесишган чорраҳасида ҳаракатдан тўхтаб қолган.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вагон ичида бўлган йўловчилар бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун вагонни чорраҳадан олишга ёрдамлашган.

2 соат вақт оралиғида электр токидаги узилиш ҳолати тузатилган ва 1012-сонли вагон иш фаолиятини давом эттирган.

Аввалроқ Тошкентда ҳам электр ўчиб қолгани учун бир неча бор метро тўхтаб қолган эди.

Оддий аҳоли уйлари майли, ҳаттоки метро ва трамвайни электр билан узлуксиз таъминлашни эплай олмаётган бир пайтда, Google ёки Facebook каби гигантларнинг серверларини Ўзбекистонга кўчиришни талаб қилиш бироз кулгули эмасми?


@xushnudbek
106.0K views07:45
Ochish/sharhlash
2021-05-24 08:51:36
Талабалардан форма талаб қилиниши ҳақида

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ёшлар билан очиқ мулоқотда форма ҳақидаги саволга ўз муносабатини билдирди.

Вазир кийиниш масаласида либерал фикрлашини, талабадан форма талаб қилинишига қарши эканини билдириб, талабанинг кийими фақат одоб-аҳлоқ нормаларидан чиқиб кетмаслиги кераклигини, шунингдек кийим ўз функциясини бажариши етарли эканини айтган.


@xushnudbek
118.4K views05:51
Ochish/sharhlash
2021-05-24 08:04:16 ​​Халқаро сертификатга эга талабаларда имкониятлар кўпаймоқда

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилганлиги ҳақида аввал ҳам айтиб ўтган эдим.

Ҳозиргина дўстимиз Жаҳонгир Пўлатов томонидан ташкил қилинган Cambridge ўқув марказида айнан IELTS имтиҳонидан юқори балл олмоқчи бўлган ўқувчилар учун тезлаштирилган тартибдаги IELTS Rocket курси йўлга қўйилганлиги ҳақида ўқиб қолдим.

Ушбу курснинг асосий ажралиб турувчи томони шунда эканки, инглиз тилидан intermediate даражасида бўлган ўқувчилар, IELTSдан 6.0 ёки ундан юқори балл олишлари мумкин.

Шунингдек, дарслар 2 ой давомида ҳафтасига 6 кун, ҳар бир дарс 80 дақиқадан бўлиб ўтади.

Ушбу курс ҳақида батафсил маълумот мана бу ерда:
https://forms.gle/XZGoKLCT83uszhWL6

+998712001115

Реклама
112.0K viewsedited  05:04
Ochish/sharhlash
2021-05-24 06:03:03
Бош вазир Абдулла Арипов бугун 60 ёшга тўлди

Президентнинг тегишли фармонига биноан, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


@xushnudbek
129.1K views03:03
Ochish/sharhlash
2021-05-23 15:42:25 “Перевод”да нима ўзгаришлар бўлади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ёшлар билан учрашувда ўқишни кўчириш масаласида бўладиган ўзгаришлар ҳақида айрим маълумотларни айтиб ўтди. Жумладан, соҳадаги коррупциянинг олдини олиш мақсадида:

Биринчидан, хориждан ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган имтиҳонда Давлат тест маркази томонидан тест олинадиган бўлди.

Илгари Олий таълим вазирлигининг баъзаси орқали тест қилинарди ва бу ишончсизликка сабаб бўларди. Бундан мақсад - янада шаффофликни таъминлаш.

Иккинчидан, ўқиши кўчирилаётган йўналишдаги ўтиш бали қўйилади, оддий контракт учун 4 баллик шкала ҳам бўлади, супер-контрактлар ҳам уларга амал қилади.

Илгари хориждан кўчиришда деярли барча йўналишларда 56 балл талаби қўйиларди. Саноқли йўналишлардагина 100 ёки бошқа баллар белгиланарди. Бу эса кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўларди. Кимлардир қийналиб, 140-150 балл билан ўқишга кирардию, кимлардир қўшни давлатга ёки бориб, ёки бормай, 56 балл билан иккинчи курсдан талаба бўларди. Яъни мақсад хорижда илм ва таълим олиш эмас, шунчаки кейинги йили ўқишни кўчириш эди. Кўплаб фирмаларнинг ваъдаларига ишониб, алданиб қолганлар ҳам жуда кўп.

Хориждан ўқишни кўчиришга оид кўп бора гапирган инсон сифатида иккала ўзгаришни ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман!


@xushnudbek
99.8K views12:42
Ochish/sharhlash
2021-05-23 15:01:25
"Xon Saroy" dan maxsus taklif!

"Diplomat" TJM dan faqatgina 10 ta xonadon uchun 25% boshlang'ich to'lovni amalga oshirib, qolganini 25 oy foizsiz muddatli to'lov asosida to'lash sharti bilan xonadon sohibi bo'ling!

Shoshiling, xonadonlar soni chegaralangan!

Murojaat uchun:

Bot orqali bog'lanish

Biz bilan bog'laning

712007400
555017400

Sayt

Reklama
84.4K views12:01
Ochish/sharhlash