Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдаги қум бўронларига қурилишлар сабабчи “Ўзгидромет” а | Xushnudbek.uz

Тошкентдаги қум бўронларига қурилишлар сабабчи

“Ўзгидромет” айни кунларда кузатилаётган қум бўронлари сабабларига ойдинлик киритди.

Чангли бўрон – бу атмосфера ҳодисаси бўлиб, ер юзидан катта миқдордаги қум ва чангларни кучли шамол таъсирида кўтарилишидир.

Шу йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Ҳатто Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон кузатилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади, дейилади хабарда.


@xushnudbek