Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 542.04K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 625

2021-05-11 18:01:53
Silk Road Retail муқаддас Ҳайит байрами шарафига ажойиб акция эълон қилади!

AVVA, D’S DAMAT, DERIMOD ва PENTI дўконларидан иккита буюм харид қилинг ва учинчисини бепул қўлга киритинг!

Ўзингиз ва яқинларингиз учун байрам совғаларини харид қилишга шошилинг!

+998995257971

Инстаграм:
https://instagram.com/avva.uz
https://instagram.com/dsdamatuz
https://instagram.com/derimod.uz
https://instagram.com/pentiuzb

Реклама
109.7K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-05-10 17:10:44 Сардоба фожиаси айбдорларига суд ҳукми ўқилди

Бугун, 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида “Сардоба” сув омборидаги ҳалокат бўйича 17 кишига суд ҳукми ўқилди:

“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган М.Холматовга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди;

“UzGIP” МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган С.Рудневга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида (133,8 млн сўм) жарима жазолари тайинланди.

“Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК раҳбари лавозимида ишлаган С.Абдуназаровга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида (133,8 млн сўм) жарима жазолари тайинланди;

“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК раҳбари лавозимида ишлаган Б.Асадовга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида (133,8 млн сўм) жарима жазолари тайинланди;

“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Л.Тожиддиновга БҲМнинг 600 баравари миқдорида (133,8 млн сўм) жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125,2 млн сўм жарима жазоси қолдирилди.

“TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION” (собиқ “Резаксой сув қурилиш”) УК директори лавозимида ишлаган К.Рўзиевга 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида (133,8 млн сўм) жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97,5 млн сўм жарима жазоси қолдирилди.

Ва бошқаларга нисбатан ҳам Жиноят кодексига мувофиқ тегишли жазолар тайинланди.

Манба


@xushnudbek
100.1K viewsedited  14:10
Ochish/sharhlash
2021-05-10 16:36:27 Отабек Сатторий 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани суди бугун сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга нисбатан ҳукм ўқиди.

Суд Отабек Сатторийни 6 та ҳолат бўйича айбдор деб топди. Шундан иккита ҳолатда Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида (туҳмат) ва яна тўртта ҳолатда 165-моддаси 3-қисми «а» бандида (товламачилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, узил-кесил 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Жазо умумий тартибли колонияларда ўталиши белгиланди.

Суд ҳукмига кўра Сатторийга тергов органи томонидан эълон қилинган айбловларнинг 3 та эпизоди ўз тасдиғини топмаган ва айбловларнинг шу қисми бўйича оқланган.

Батафсил: uza.uz/posts/265924


@xushnudbek
98.1K views13:36
Ochish/sharhlash
2021-05-10 16:03:46
Муборак Рамазон Ҳайити байрамига 18% чегирмали премиум хонадонлар.

Ўзбекистондаги биринчи премиум-классдаги резиденция - Mirabad Avenue тайёр ҳовлига эга бўлган, 3-босқичдаги D блокида жойлашган барча апартаментларга байрамона чегирма эълон қилади.

Батафсил.

Телефон: 71 205 00 77
Instagram | Facebook

Реклама
84.2K views13:03
Ochish/sharhlash
2021-05-10 15:07:00 Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Қарорнинг тўлиқ матни: http://uza.uz/posts/265908


@xushnudbek
290.7K viewsedited  12:07
Ochish/sharhlash
2021-05-10 14:46:33
Афғонистонда 2 та терракт. Юзга яқин одам ҳалок бўлди

8 май - шанба куни Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги қизлар мактаби биноси олдида портлаш рўй берди. Қурбон бўлганлар сони 70 нафардан, жароҳатланганлар эса 150дан ортиқ экани айтилмоқда.

Қурбонларнинг аксариятини 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар ташкил қилади.

Манбаларнинг таъкидлашича, мактабда учта портлаш содир этилган: дастлаб машина портлаган, сўнгра икки ракета учирилган.

Шунингдек, 10 май - Афғонистоннинг Забул вилоятида йўловчи автобусининг йўлга қўйилган минада портлаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.

Мамлакатда теракт қурбонлари хотирасига 11 май мотам куни деб эълон қилинди.


@xushnudbek
135.2K views11:46
Ochish/sharhlash
2021-05-10 13:16:57
“Young Entrepreneurs Generator” бизнес инкубатори энг яхши стартап лойиҳалар ва бизнес ғоялар танловини эълон қилади

Мазкур танлов “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этиляпти.

Тақдим этилган лойиҳалар реализацияси учун барча имкониятлар яратилиб, ҳар бир саралаб олинган лойиҳа учун 100 000 АҚШ долларигача миқдорда молиялаштирилади.

Танлов ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижаларини рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш, ёш тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қўшимча маълумотлар учун:

www.yegenerator.uz
+998 33 350 33 33
+998 99 617 88 99

Telegram |Facebook |Instagram |YouTube
105.2K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-05-10 11:03:25 Рамазон Ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Шу кунларда жуда кўпчиликни бир савол ўйлантирмоқда: «Рамазон Ҳайитида дам олиш кунлари қандай бўлади? Неча кун дам оламиз?».

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, тез орада Президент яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича қарорни имзолайди ва бу ҳақда ОАВда маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Президент фармонига биноан, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланиши қайд этилганди.

Шундан сўнг март ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ҳақидаги фармон лойиҳасини умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилганди. Лойиҳага кўра:

14 май, жума - қўшимча дам олиш куни;
15 май, шанба - иш ҳафтасининг туридан қатъи назар дам олиш куни этиб белгиланиши назарда тутилганди.

Бундан келиб чиқилса, агар мабодо 13 май куни Рамазон Ҳайитининг биринчи кунига тўғри келса, унда ўзбекистонликлар 13, 14, 15, 16 май кунлари кетма-кет 4 кун дам олишлари мумкин бўлади.

Бу ҳозирча бизнинг тахминимиз холос, Президент тегишли ҳужжатни имзолагандан сўнг аниғи маълум бўлади. Бу ҳақда қўшимча хабар берамиз.


@xushnudbek
170.7K views08:03
Ochish/sharhlash
2021-05-10 09:31:10
Мактаблар ҳақида

Аҳоли сонининг ўсиш кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида яққол олдинда. Хусусан, 2020 йили 1991 йилга нисбатан аҳоли сони 16 млн нафарга ошган.

Аммо мактаблар сони оширилмаган.

1991 йилда мактабдаги сиғим ўқувчилар сонидан юқори бўлган.

2010 йилда эса атиги 70 минг ўқувчига ўрин етишмаган.

2021 йилга келиб ўқувчилар сони 6,43 млн, мактаблар қуввати эса 5,06 млн (1,37 млн ўқувчига ўрин етишмайди)ни ташкил қилмоқда.

Ўз вақтида чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб аҳвол бундан ҳам даҳшатли даражага етади (2 млндан ошиқ ўқувчига жой етишмаслиги мумкин).

Айни кунда таъмирталаб мактаблар сони 3007 тани ташкил этади.

Бунинг учун эса 36,8 трлн сўм талаб этилади.

Маълумотлар халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Парламентдаги «Ҳукумат соати»даги маърузасидан олинди.


@xushnudbek
139.0K views06:31
Ochish/sharhlash
2021-05-10 08:53:36
Тадқиқотчилар учун ажойиб янгилик!

Илмий нашрлар ҳар бир тадқиқотчи-олимнинг асосий кўрсатгичларидан бири ҳисобланади. Шу орқали ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ҳам акс этади. Лекин, бугун тадқиқотингиз учун керакли хорижий нашриёт ва журналларни танлаш анча мураккаб иш.

Бу каби масалаларни осонлаштириш учун SupportScience МЧЖ қошида “Тадқиқот ва таҳлил” маркази иш бошлади.

Бу марказнинг асосий мақсади тадқиқотчилар учун кўмакчи бўлишдир. Хусусан, улар нуфузли базаларга индексланадиган актив журналлар, халқаро стандартларга тўғри келадиган ишлар ёзиш шартлари, энг ишончли журнал ва нашриётлар бўйича тавсиялар бериб келишмоқда.

Ҳурматли тадқиқотчилар! Монография, мақола, тақриз ва бошқа турдаги ишларни хорижда нашр қилишда улардан ёрдам олишингиз мумкин.

Телеграм манзили: @sup_port_science

Реклама
108.1K views05:53
Ochish/sharhlash