Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 514.68K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 588

2021-06-04 17:39:04
2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган янги банкнотларнинг дизайни.

Ушбу янги пуллар 2021 йилнинг 14 июнидан муомалага чиқарилади.


@xushnudbek
168.0K views14:39
Ochish/sharhlash
2021-06-04 09:01:22 Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директорларининг ишдан бўшатилиши қанчалик тўғри?

Менга келган мурожаатларга қараганда, янги ташкил этилган Туризм ва спорт вазирлиги тизимдаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директорларига огоҳлантириш хатлари юборган ҳамда улар билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 6-бандига асосан бекор қилиниши маълум қилинган.

Маълумот учун, Меҳнат кодексининг мазкур қоидаси корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинишини англатади.

Хўш, БЎСМларнинг мулкдори алмашдими?

Президентнинг шу йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сонли фармони билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди. Янги вазирлик Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳуқуқий вориси этиб белгиланди.

Фуқаролик кодексига кўра, ушбу ҳолат корхонанинг қайта ташкил этилиши деб ҳисобланади.

Мулкдор алмашиши ва корхонанинг қайта ташкил этилиши, бу умуман бошқа-бошқа тушунчалар. Мулкдор алмашиши одатда корхонанинг сотилиши ёки мерос тарзида бошқа шахсга ўтиши ортидан юзага келади (қаранг: Фуқаролик кодексининг 489 — 511, 1112 — 1159-моддалари).

Меҳнат кодексининг 98-моддаси 3-қисмига кўра, корхонанинг бир орган бўйсунувидан бошқа орган бўйсунувига ўтказилиши меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатмайди.

Шунингдек, Олий Суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 40-банди иккинчи хатбошида корхона раҳбари билан меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра бекор қилиниши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда суд ҳақиқатда корхона эгаси алмашган-алмашмаганини аниқлаши зарур. Давлат корхонасининг бўйсуниш тизими ўзгаришини мулкдор алмашуви деб қараб бўлмайди, дейилади.

Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги 5054-сон қарори билан Туризм ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати ва ҳудудий ташкилотлари тузилмаси тасдиқланган. Аммо, мазкур ҳужжатда ҳам БЎСМ директорларининг ишдан бўшатилишини назарда тутувчи қоида акс этмаган.

Қандай йўл тутмоқ керак?

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, икки давлат ташкилотининг бирлашишидан тузилган янги вазирликнинг БЎСМ директорларига нисбатан тутаётган бу йўли қонунларга мувофиқ эмас. Вазирлик дарҳол мактаб директорларига берилган огоҳлантириш хатларини чақиртириб олиши тўғри бўлади.


@xushnudbek
28.1K viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash
2021-06-04 08:15:53 ​​“ISHONCH” – 11 йилдан бери фаолият юритаётган, аҳолига маиший техника, қурилиш моллари, уй-рўзғор буюмлари ва хўжалик маҳсулотларини муддатли тўлов асосида етказиб беришга асосланган дўконлар тармоғи. Ҳозирги кунда Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилояти бўйлаб тармоқнинг 31 та савдо марказлари ўз мижозларига сифатли хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Айни вақтда компанияда 2000дан ортиқ ходимлар фаолият юритмоқда. Компания 2021 йил республика бўйлаб кўплаб савдо марказларини очишни режалаштирган. Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Хоразм ва Навоий вилоятларидаги янги филиаллар шулар жумласидандир. Шу муносабат билан, ҳозирда, ёш йигит-қизларни ишга қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Компанияга ишга кириш тартиби мутлақо шаффоф амалга оширилади. Телеграм мессенжеридаги махсус бот орқали юборилган анкеталар ўрганиб чиқилади ва дастлабки саралашдан ўтган номзодлар суҳбатга таклиф этилади. Суҳбат малакали мутахассислар томонидан ўтказилади ва натижаларга кўра иш бўйича таклифлар берилади.
Келинг, сафимизга қўшилинг!

@Ishonchanketabot орқали ўз маълумотларингизни қолдиришингиз мумкин.

Биз ҳақимизда кўпроқ маълумотларни билмоқчи бўлсангиз @hrfmishonch телеграм-каналимизни кузатиб боринг!
Реклама
42.9K views05:15
Ochish/sharhlash
2021-06-03 17:13:14 Фатво: Машинада юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга доир фатво эълон қилди.

Фатвога кўра:

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръан вожиб амал ҳисобланади. Мусулмонлар ушбу қоидаларга эътиқодан ва қунт билан амал қилишлари керак;

рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ҳаддидан ошган ва ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади.

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмайдиган ёки бунга лаёқати бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши жоиз эмас;

йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатда транспорт воситасини бошқариш шаръан жоиз эмас;

транспорт воситаси йўлга яроқли бўлмаган ҳолатда ундан фойдаланиш шаръан ман этилади;

йўл жамоа фойдаланадиган тармоқ экани сабабли йўл ҳаракати иштирокчилари ўзаро одоб ва маданият билан муносабатда бўлишлари, бошқаларга халақит беришдан, қўпол сўз ва хатти-ҳаракатлардан сақланишлари лозим.

“Мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидалари, одоб ва маданиятларига амал қилиши кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, балки амалдаги йўл ҳаракати қонун-қоидаларига амал қилиш – Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши керак. Шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланади. Валлоҳу аълам”, - дейилади фатвода.


@xushnudbek
150.1K viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash
2021-06-03 15:31:31
Сўнгги пайтларда хотин-қизларга нисбатан зўрлик ишлатиш, уларни хўрлаш масалалари бўйича жуда ҳам кўплаб хабарлар чиқмоқда. Бундай хабарлар ҳақиқий эркакларнинг юрагини тирнаяпти.

Бугун, соат 20:30 да UzReport телеканалида ушбу муаммо ҳақида эркакчасига гаплашамиз, Худо хоҳласа. Имконингиз бўлса, кўришни тавсия қиламиз.


@xushnudbek
98.8K views12:31
Ochish/sharhlash
2021-06-03 15:01:34
Bizda siz uchun eng hamyonbop taklif!

Endilikda, "Diplomat" turar-joy majmuasi xonadonlarini 100% to'lovda 199 000 000 so'mdan boshlab xarid qilish imkoniyatiga egasiz!

Yer osti avtoturargoh;
Bolalar maydonchasi;
Videokuzatuv tizimi bilan ta'minlangan hudud.

Shu kabi ko'plab afzalliklarga ega xonadon sohibi bo'lishga ulgurib qoling!

"Xon Saroy" – orzularingizni biz bilan quring!

Bot orqali bog'lanish

Qo'shimcha ma'lumot olish uchun biz bilan bog'laning

712007400
555017400

Sahifa

Reklama
91.4K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-06-03 14:58:06 “Euronews” 17-маротаба ўтказилаётган Венеция архитектура биенналесида илк марта иштирок этаётган Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрлар билдирибди.

Мақолада Ўзбекистон Марказий Осиё номидан иштирок этаётган ягона давлат сифатида эътироф этилган.
Саида Мирзиёева бошчилигида ташкил этилган ушбу тадбир европаликлар томонидан юқори баҳоланган.

Видео
86.4K views11:58
Ochish/sharhlash
2021-06-03 11:01:31 Мўйноқликлар учун 20 та кўп қаватли уй-жойлар қурилди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ўтказган очиқ мулоқотда Мўйноқ тумани ҳақида ҳам гап борди.

Мулоқотда Оролбўйидаги яшаш шароити оғир бўлган Мўйноқ туманида атиги икки йилда амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди. Хусусан, қисқа вақтда туманда 20 та кўп қаватли уй-жойлар қурилди, 100 километр масофадан ичимлик суви олиб келинди. Кўплаб корхоналар, ижтимоий объектлар ишга туширилди ва янгиларини барпо этиш давом этмоқда, дейилади очиқ мулоқотда.


@xushnudbek
95.3K views08:01
Ochish/sharhlash
2021-06-03 10:14:16 Тошкентдаги қум бўронларига қурилишлар сабабчи

“Ўзгидромет” айни кунларда кузатилаётган қум бўронлари сабабларига ойдинлик киритди.

Чангли бўрон – бу атмосфера ҳодисаси бўлиб, ер юзидан катта миқдордаги қум ва чангларни кучли шамол таъсирида кўтарилишидир.

Шу йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Ҳатто Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон кузатилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади, дейилади хабарда.


@xushnudbek
98.3K views07:14
Ochish/sharhlash
2021-06-03 09:00:04 Термиз муҳандислик-технология институти ташкил қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институтини ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилган.

2021/2022 ўқув йилидан фаолиятини бошлайдиган янги институтда қурилиш ва геология соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар тайёрланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур институт қошида Бойсун туманида кончилик, пиллачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари учун ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлашга ихтисосслашган кўп тармоқли техникум ташкил этилади.


@xushnudbek
98.7K views06:00
Ochish/sharhlash