Get Mystery Box with random crypto!

Фатво: Машинада юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот эт | Xushnudbek.uz

Фатво: Машинада юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга доир фатво эълон қилди.

Фатвога кўра:

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръан вожиб амал ҳисобланади. Мусулмонлар ушбу қоидаларга эътиқодан ва қунт билан амал қилишлари керак;

рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ҳаддидан ошган ва ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади.

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмайдиган ёки бунга лаёқати бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши жоиз эмас;

йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатда транспорт воситасини бошқариш шаръан жоиз эмас;

транспорт воситаси йўлга яроқли бўлмаган ҳолатда ундан фойдаланиш шаръан ман этилади;

йўл жамоа фойдаланадиган тармоқ экани сабабли йўл ҳаракати иштирокчилари ўзаро одоб ва маданият билан муносабатда бўлишлари, бошқаларга халақит беришдан, қўпол сўз ва хатти-ҳаракатлардан сақланишлари лозим.

“Мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидалари, одоб ва маданиятларига амал қилиши кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, балки амалдаги йўл ҳаракати қонун-қоидаларига амал қилиш – Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши керак. Шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланади. Валлоҳу аълам”, - дейилади фатвода.


@xushnudbek