Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 514.68K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 587

2021-06-05 15:01:25
Дам олиш кунлари нафақат манфаатли, балки қувончли ҳам бўлиши мумкин, айниқса болажонлар учун!

Шу дам олиш кунлари Golden House савдо офисларига ташриф буюринг, чунки сизни хонадонлар хариди учун махсус шартлар, фарзандларингиз учун байрамона совғалар ва (фақатгина шанба куни) кэнди-бар, яъни ширинликлар ва хушбўй қаҳва столи кутмоқда.

Таклиф компаниянинг қуйидаги офисларида амал қилади:
• Марказий савдо офиси
• Greenwich савдо офиси
• «Династия» савдо офиси

Дам олиш кунлари орзунгиздаги харидни амалга оширинг!

+99878-150-11-11
www.gh.uz

Реклама
42.8K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-06-05 12:45:18 Миллий сертификат мажбурий ва ихтисослик фанига бирдек ўтадими?

#abituriyent

ЖАВОБ:
Йўқ, Миллий сертификат фақат ихтисослик фанлари учун амал қилади. Мажбурий фанлардан тест синовини топшириш керак бўлади.

Масалан, бир абитуриент математика (90%) ҳамда она тили ва адабиёт (80%) фанларидан Миллий сертификат олди, дейлик. У топширган йўналишда фанлар мажмуаси қуйидагича:

Ихтисослик фанлари:

1. Математика (30 та савол)
2. Она тили ва адабиёт (30 та савол)

Мажбурий фанлар:

3. Ўзбекистон тарихи (15 та савол)
4. Она тили (15 та савол)
5. Математика (15 та савол)

Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 та ихтисослик фанидан озод қилинади. Аммо 3 та мажбурий фанларни топширади.

Ихтисослик фанидан математикада 27 та тўғри жавоб (90%), она тили ва адабиётдан эса 24 та тўғри жавоб (80%) топган деб ҳисобланади.

Агар абитуриент Миллий сертификатдаги кўрсаткичидан норози бўлса, Миллий тест тизимида қайта имтиҳон топшириши ёки унга улгурмаса/хоҳламаса, унда олган сертификатидан фойдаланмасдан тестга кириб, ихтисослик фанларини ишлаши мумкин.


@xushnudbek
76.1K viewsedited  09:45
Ochish/sharhlash
2021-06-05 09:03:23
Navoiy shahridagi Yoshlar markazida bo’lib o’tayotgan breyn-ring turnirida o’z navbatini kutayotgan jamoalar uchun yetarli sharoit yaratilgan. Asosiy o’yinlar o’tayotgan zaldan jonli efir yo’lga qo’yilgan.


Kanalga ulanish:
@zakovat
85.5K views06:03
Ochish/sharhlash
2021-06-05 08:50:50
“ISHONCH” дўконлар тармоғи Гулистонда янги филиалини ишга туширди!

Жорий йилнинг 1 июнь куни “ISHONCH” компанияси Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрига хизмат кўрсатишни бошлади. Янги иш бошлаган ушбу савдо дўконида ҳам “ISHONCH”нинг барча филиалларидагидек маиший техникалар, автомобиль эҳтиёт қисмлари, замонавий телефон ва компьютерлар, турли хилдаги мебеллар каби 7000 дан ортиқ маҳсулотларни бюджет ташкилоти ходимлари ёки нафақадаги шахслар муддатли тўлов асосида, фақат паспорт ёрдамида харид қилиш имкониятига эга. Шунингдек мижозларга ҳар бир харидлари учун бонуслар мавжуд ва сервис хизматлар ўз вақтида кўрсатилади.

ISHONCH ривожланишда давом этади ва тез кунларда Қарши, Шаҳрисабз ва Урганч шаҳарларида ҳам ўзининг янги филиалларини ишга туширади.

"ISHONCH"нинг расмий телеграм каналига @ishonchsavdo обуна бўлиб, улардаги янгиликлар ва акциялардан хабардор бўлиб боришингиз мумкин бўлади!

Реклама
82.2K views05:50
Ochish/sharhlash
2021-06-05 07:49:50 Айтганча, ушбу йўлўтказгичда ногиронлиги бор шахслар ҳамда кексалар учун 4 та лифт ҳам бор ва энг қизиғи улар Тошкентдагидан фарқли равишда - ИШЛАР ЭКАН!

Лифт... ишлар... экан...

Тошкентда эса лифтлар фақат очилиш маросими пайтида, каттакон раҳбарлар боргандагина ишлайди, қолган пайти шунчаки музейдаги экспонат сифатида туради.


@xushnudbek
84.5K views04:49
Ochish/sharhlash
2021-06-05 07:44:39
Навоий шаҳрида ажойиб пиёдалар йўлусти ўтказгичи қурилибди. Чорраҳанинг исталган томонидан чиқиб, хоҳлаган жойидан тушишингиз мумкин. Архитектура ва дизайни ҳам ўзига хос.

Бунақаси Тошкентда ҳам йўқ. Қойил. Навоий ҳар сафар нимаси биландир мени ҳайрон қолдиради.


@xushnudbek
95.5K views04:44
Ochish/sharhlash
2021-06-04 20:02:19
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг мана шу фикрлари учун раддия талаб этилмоқда.

Ким ҳақлиги ҳақидаги хулосани ўзингиз учун қолдираман.


@xushnudbek
112.9K views17:02
Ochish/sharhlash
2021-06-04 19:20:06
Маълумот учун:

2021 йил 8 февраль куни Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига сафари доирасида Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаган ташриф билан боргани ёдингизда бўлса керак. Ўшанда йўлларнинг ачинарли аҳволини кўриб, Автомобил йўллари қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевга танбеҳ берганди.

Жумладан, давлатимиз раҳбари шундай деган эди:

«Мана шу йўлларга ким жавоб бериши керак? Сен шунча ёнимда юрган одамсан, нега шуни айтмайсан? Бу йўллар сифати шармандалик эмасми? Майли, туманларда ҳеч бало қилмабсан, шаҳарда-чи? Нега мен айтмасам қилмайсан шуни, тўрт йилдан бери ёнимда юрибсан-ку? Шунча пул беряпман, нега ўзингни қийнамайсан? Нега таклиф бермайсан, нега ҳамманг бефарқсан? Ҳозир яна кетасизлар, яна эски ҳаммом, эски тос бўлади».

Яна бир маълумот, жорий йил январь ойида фаолиятидаги камчиликлар туфайли транспорт вазири ўринбосари - Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдурахмон Абдувалиевга ҳайфсан эълон қилинганди.


@xushnudbek
108.3K viewsedited  16:20
Ochish/sharhlash
2021-06-04 19:00:51 ​​Автомобил йўллари қўмитаси имом-хатибдан маърузаси учун раддия талаб қилмоқда

Юқоридаги сўровномани бежизга қайта эълон қилмадим.

65 минг киши қатнашган сўровномада овоз берувчиларнинг салкам ярми (46%) йўлларимиз расво эканлигини айтган бўлса, 29% овоз берганлар қониқарсиз, деб жавоб берган. Даҳшат-а?

Буни қарангки, халқнинг катта қисми йўлларнинг расволигини таъкидласа ҳам, лекин Автомобил йўллари қўмитаси бошқачароқ фикрда экан.

Гап нимада?

Тошкентдаги «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфиддинов жума маърузаларидан бирида йўл қурилиши тизимини танқид қилган. Жумладан, Раҳматуллоҳ қори шундай деган:

«Каттасидан тортиб оддий ишчисигача, Аллоҳ мени кўриб турибди, деб йўл қурса нима бўлади, биродарлар, йўллар ёмғир ёққач чўкиб кетмайди, янги йўл қурилгач йил бўйи ремонт бўлиб ётмайди.

Агар Аллоҳ кўриб турибди деса, ўғирлик бўлмайди.


Бу ахир қандай шармандалик. Янги йўл тушади-ю фақат уни ўраб ремонт қилиб ётади, Буёғини энди ремонт қилса, буёғи чўкиб кетаверади.»

Автомобил йўллари қўмитаси эса имом-хатибнинг маърузасидан норози бўлиб Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига шикоят киритибди.

Қўмита ушбу маъруза учун раддия берилишини сўрамоқда.

Хўп, нима деб раддия берилиши керак? Йўлларимиз ойнадек текис, бирорта чуқур йўқ, йўл-кўприк қурилишига ажратилган миллиардлаб пулларнинг 1 сўми ҳам талон-торож қилинмайди, бутун халқимиз йўлларимиз сифатидан рози, деб айтилиши керакми? Бунинг ёлғонлигини барча билиб турса ҳам, лекин нозик кўнгилли Қўмита раҳбарларига шунақа кўзбўямачилик керакми?

Қизиқ, депутат танқид қилганда судга беришса, имом-хатиб ҳаммани инсофга чақирганда раддия сўрашса... Ундан кўра, муаммоларни тўғрилаш билан шуғулланишса бўлмасмикин?


@xushnudbek
110.2K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-06-04 18:03:04 1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилди

ЎзАнинг
(@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6241, 04.06.2021 й) билан 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилсин.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

б) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;

в) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;

г) боқувчисини йўқотганлик:

пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилсин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланди;

д) болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.


@xushnudbek
124.7K viewsedited  15:03
Ochish/sharhlash