Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kechki
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kechki
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 514.97K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 585

2021-06-17 13:18:11Куни кеча IT соҳасини танлаган одам ёмон яшамаслигини ёзган эдим. «Уларнинг ойликлари қанча?» деган саволга Ўзбекистонда ва AҚШда дастурчиларнинг йиллик ўртача маошларини келтираман:

Ўзбекистонда:
Java: 3600$ - 24,000$
Python: 4800$ - 24,000$
C#: 3300$ - 20,000$
C++: 4000$ - 30,000$
.NET: 3600$ - 22,000$
JavaScript: 3800$ - 20,000$
PHP: 2500$ - 18,000$

AҚШда:
Java: 102 728$ - 159 688$
Python: 108 551$ - 244 857$
C#: 94 667$ - 168 327$
C++: 113 061$ - 223 526$
.NET: $77,012 - $96,182
JavaScript: 111 674$ - 187 807$
PHP: 89 967$ - 142 205$

Яна таъкидлайман, IT соҳаси бу — бугун ва келажак. Ушбу соҳани яхши ўрганган одам нафақат Ўзбекистонда, дунёнинг исталган бурчагида камида хор бўлмайди, кўпида эса жуда яхши яшайди. Танлов ўз қўлингизда, укаларим!

P.S. Энг асосийси, ҳозирга вақтда Ўзбекистонда бўла туриб ҳам, бошқа чет эл компаниялари учун масофадан ишлаб, пул топса бўлади. Чет элга бориш ҳам шарт эмас!

#войманиукккаатоййлааарримм

@allamjonov_ki
84.2K views10:18
Ochish/sharhlash
2021-06-17 12:02:27 Энди кириш тест синовлари билан бир қаторда ижодий, магистратура ва ўқишни кўчириш имтиҳонлари ҳам Интернетда жонли эфирга узатилади

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247, 16.06.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фармонга кўра, эндиликда қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёни Интернетда жонли эфирга узатилади:

ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;

ОТМларнинг магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари;

республикадаги ёки хориждаги ОТМдан республикадаги давлат ОТМларига ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.

Масъул ташкилотлар 2021/2022 ўқув йили қабулига қадар ушбу имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғида жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформасини ишга туширади.

Ушбу талабларга риоя қилмайдиган масъулларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Фармоннинг тўлиқ матни


@xushnudbek
111.8K views09:02
Ochish/sharhlash
2021-06-16 18:42:38 Шавкат Мирзиёев: олийгоҳларда плагиатликка чек қўйиш зарур

ЎзА мухбирининг хабар беришича, янги ўқув йилидан бошлаб барча олийгоҳларда плагиат ва илмий ғояларни ўзлаштиришни аниқлайдиган илғор ахборот дастурлари жорий қилинади.

Президент бу борада Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари вазирликлари мутасаддиларига топшириқлар берди.

Яна бир муҳим масала – бирорта олийгоҳ нуфузли халқаро адабиётлар базасига уланмаган, улардаги адабиётларнинг электрон кўринишга келтириш даражаси эса 35 фоизга етмайди. Масалан, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида – 17 фоиз, нуфузли ҳисобланган Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент молия институтида – 18 фоиз адабиётлар электрон шаклда.

Шунинг учун, 1 августдан бошлаб олийгоҳларга ўзларининг кенгашлари тавсиясига кўра, хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилади.

Йиғилишда хориждан олиб келинадиган ўқув ва илмий адабиётларни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича таклиф киритиш, йил якунигача 102 та олий таълим муассасалари кутубхона фондидаги 4 миллионга яқин адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва мутахассислик ўқув дарсликларини 2 бараварга кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, 1 сентябрга қадар барча олийгоҳлар кутубхоналари ягона тизимга уланиб, талабалар ва тадқиқотчилар учун туну кун фойдаланиш имконияти яратилади.


@xushnudbek
82.4K views15:42
Ochish/sharhlash
2021-06-16 18:10:41 ​​Ҳурматли абитуриентлар!

Сиз Европа стандартлари асосида техника йўналишида таълим олишни ва шу йўналишдаги етакчи итальян дипломига эга бўлишни истайсизми?

Унда сизларга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига 2021/2022 ўқув йили учун қабул бошланди!

Дунё бўйлаб 120 дан ортиқ давлатлар тан олган дипломга эга булинг!
Битирувчиларга Италиянинг Турин политехника университети дипломи берилади ва ушбу ҳужжат Ўзбекистон худудида белгиланган қонунчилик нормаларига мос келадиган олий таълим ҳақидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Абитуриентларни қабул қилиш ва университет битирувчиларни аттестациядан ўтказиш жараёни Италиянинг Турин Политехника Университети томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган абитуриентлар, ўрнатилган имтиёз асосида, иккинчи босқичга қабул қилиниш имкониятига эга бўладилар. Бунинг учун абитуриент етарли даражада тил кўникмаларига эга бўлиши талаб этилади. Абитуриент бу имкониятни рад этиши ва таълимни биринчи босқичдан бошлаши ҳам мумкин.

2021/2022 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети бакалавриат босқичининг ҳар бир йўналиши учун белгиланган қабул квотаси қуйидагича тақсимланади:

Машинасозлик технологияси - 250 ўрин
Автомобилсозлик технологияси - 250 ўрин
Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизмлари (Компьютер муҳандислиги) - 350 ўрин
Саноатда хўжалик қурилиши ва архитектура - 50 ўрин

2021/2022 ўқув йили учун ажратиладиган грантлар сони:

Давлат гранти: 15 ўрин
Университет гранти: 10 ўрин
"Ўзавтосаноат" АЖ гранти: 25 ўрин

Иккинчи босқич имтиҳон жараёнлари 6-7-8 июль кунлари маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтишнинг охирги санаси – 30 июнь!

Университетга ташриф буюриб, Онлайн рўйхатдан ўтишингиз ва маслаҳат маркази координаторлари ёрдамида ҳужжат топширишга оид исталган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

СALL MARKAZ: +99871 246 63 48
Батафсил маълумот: www.polito.uz

Реклама
83.1K viewsedited  15:10
Ochish/sharhlash
2021-06-16 16:40:22 Талабаларга арзон ётоқхона қуриш учун ер аукцион орқали ажратилади

Ҳозирда талабаларда қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ушбу муаммоли масалани, фақатгина тадбиркорлар билан хусусий шериклик орқали қисқа фурсатларда ҳал қилиш мумкинлиги айтилди.

Бўш майдони бўлган ОТМлар ўз ҳудудида, бўш майдони бўлмаганлари 1,5 километргача масофада тадбиркорларга ётоқхоналар ташкил этиш учун ер аукцион орқали ажратилади.

Олийгоҳ ректори, вилоят ҳокимлари тадбиркорлар билан камида 20 йил муддатга шартнома имзолайди, бинонинг 1-2 қаватини бизнес учун (кўнгилочар хизматдан ташқари) тадбиркорга бериш, юқори қаватларини арзон турар жой (хостел) ташкил этиш шартлари белгиланади.

Талабаларнинг турар-жойи харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

Бу тадбиркор учун – кафолатли мижоз, биринчи ва иккинчи қаватидаги бизнеси учун катта бозор, талаба учун – қулай ва арзон шароит, олийгоҳга эса – маблағни тежаш ва уларни таълим сифатини ошириш учун йўналтиришга катта имконият деди Шавкат Мирзиёев.

Президент вилоят ҳокимларига бир ҳафта муддатда талабаларга қулай ҳудудларда ётоқхоналар қуриш бўйича ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш бўйича кўрсатма берди.


@xushnudbek
89.2K viewsedited  13:40
Ochish/sharhlash
2021-06-16 16:34:34 Қабул жараёнлари 5 кун муддатда бошланади

Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

Бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилди.

Қабул жараёнларида 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.


@xushnudbek
94.0K viewsedited  13:34
Ochish/sharhlash
2021-06-16 16:29:39 Айни пайтда Президент раислигида олий таълимга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ректорлар ҳақида шундай деди:

- Агар олийгоҳда билимли ректор бўлса, бу халқимизнинг бахти. Бу баландпарвоз гап эмас. Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак. Мен ректорни энг катта ислоҳотчи, фидойи, деб биламан. Агар у ёшларни билимли қилиб тарбиялай олса, бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Лекин ҳамма ректорлар шундайми? Сифат билан шуғулланмаган, “талаба учун мен нима бера оламан” деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ.

Давлат раҳбари таълим сифатини яхшилаш ва таълимнинг барча жараёнларини бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ташкил этиш масаласи Олий таълим вазирлиги, ректорларнинг эътиборидан четда қолиб кетаётганини танқид қилди.


@xushnudbek
84.5K views13:29
Ochish/sharhlash
2021-06-16 15:02:52
Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Саид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжиди имом-ноиби Ёрқинжон қори Фозилов вафот этди.

Марҳумнинг оила аъзолари маълум қилишича, қори ака Қирғизистоннинг Боткент вилоятида автоҳалокатга учраган, улар кетаётган автомашинанинг ғилдираги чиқиб кетган ва машина ағдарилган. 

Инна лиллаҳи ва иннна илайҳи рожиъун.


@xushnudbek
93.4K viewsedited  12:02
Ochish/sharhlash
2021-06-16 14:09:51 Президентлик сайловларини ўтказиш учун 300 миллиард сўм ажратилади

Ушбу маблағлар қуйидагича тақсимланади:

1 та округ сайлов комиссиясига - 56 млн 991 минг сўмдан
(14 та учун жами 797 млн 874 минг сўм);

1 та участка сайлов комиссиясига - 11 млн 813 минг сўмдан
(10 800 та учун жами 127 млрд 580 млн 400 минг);

сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш бўйича тренерлар ва ўқув машғулотлари учун 18 млрд 400 млн сўм;

номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амалга ошириш харажатлари учун – 15 млрд 486 млн сўм.
(бунда ҳар бир сиёсий партия кўрсатган номзод учун 3 млрд 97 млн сўм тўғри келади).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентлигига навбатдаги сайлов шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.


@xushnudbek
99.3K views11:09
Ochish/sharhlash
2021-06-16 13:31:32
Mirabad Avenue 18 ойгача ёзги фоизсиз муддатли тўловни эълон қилади.

2021 йил августойи охирига қадар премиум классдаги резиденция учинчи босқичдаги апартаментлар учун 18 ойгача фоизсиз муддатли тўлаш режасини тақдим этади.
Биринчи босқичдаги апартаментлар учун муддатли тўлаш муддати - 12 ой.

Тўлиқ тўлов қилинганида хонадоннинг минимал қиймати - 550 миллион сўмга тенг.
Батафсил.

Телефон: 71 205 00 77
Instagram | Facebook

Реклама
70.6K views10:31
Ochish/sharhlash