Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.77K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 581

2021-06-25 09:54:06 Ҳисоб палатаси олий таълим тизимидаги муассасалар фаолиятини ўрганмоқда

Масофавий назорат натижасида кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиқиб ўрганилганда, 2 та олий таълим муассасида 22,5 млрд сўм маблағларни ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Жумладан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳисобланган иш ҳақи ва стипендияларга нисбатан банкдан ортиқча олинган 21,0 млрд сўм нақд пуллар бухгалтерия ходимлари томонидан қалбаки ведомостларни тузиш орқали ўзлаштирилган.

Худди шундай, Жиззах политехника институтида 1,5 млрд сўм маблағлар пластик карточкага ўтказиш орқали ўзлаштирилган.

Бухгалтерия хизмати масъуллари тушунтириш хатларида юқорида кўрсатилган маблағларни ўзлаштирганликларини кўрсатиб ўтган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ўзлаштирилган маблағларни ўз жойига тиклаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун белгиланган тартибда Бош прокуратурага юборилди.

Манба


@xushnudbek
118.8K views06:54
Ochish/sharhlash
2021-06-25 08:17:56
2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари


@xushnudbek
120.6K views05:17
Ochish/sharhlash
2021-06-24 18:02:12
Ҳарбийларимизнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида режага асосан қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда ЎзАга хабар берди.

Хусусан, Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, “Ангрен” ва “Термиз” умумқўшин дала майдонлари ҳудудида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Тактик ўқувлар давомида «Тревога» сигнали берилганда шахсий таркибнинг ҳаракатлари, белгиланган йўналиш бўйича ҳимояни кучайтириши, қўйилган жанговар ўқув вазифаларини сифатли бажариш борасидаги кўникмалари синовдан ўтказилади.


@xushnudbek
80.1K views15:02
Ochish/sharhlash
2021-06-24 17:25:28 Хориждан ўқишни кўчиришда ҳамма учун имтиҳон олинади

талабалар ўқишини хорижий (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

агар алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўлса касбий (ижодий) имтиҳонлар, қолганида тест синовлари ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ОТМ томонидан, тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;

ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар белгиланади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

имтиҳон натижалари ДТМ ҳамда ОТМларнинг веб-сайтларида эълон қилинади.

талабалар ўқишини хорижий ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.


@xushnudbek
92.6K views14:25
Ochish/sharhlash
2021-06-24 15:56:55 Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
#abituriyent

Гарчи Президент қарори билан умумий квоталар тасдиқланган бўлса ҳам, лекин тиллар кесимида (ўзбек, қорақалпоқ, рус ва ҳ.к.) квоталар ҳали маълум эмас. Давлат қабул комиссияси 5 кун муддатда тасдиқлаши керак.

Шу сабабли ҳозир ДТМ сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони бор, аммо йўналишларни танлаш қисми йўқ. Яъни рўйхатдан ўта оласиз, лекин охиригача ҳужжат топшира олмайсиз.

Сизларга дўстона маслаҳатим, токи квоталар охирги кўринишда тасдиқлангунча сабр қилиб, рўйхатдан ўтмай (ҳужжат топширмай) туринг.

Рўйхатдан ўтиш онлайн амалга оширилади, шу сабабли бемалол улгурасиз.

Бу шунчаки дўстона маслаҳатим. Истанг бунга амал қилинг, истанг йўқ. Барчага омад тилайман!


@xushnudbek
97.1K views12:56
Ochish/sharhlash
2021-06-24 15:08:50 53 нафар афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудига кирган

Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз бераётган қуролли ихтилофлар бўйича баёнот берди.

“Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз.

2021 йилнинг 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди.

Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилди.

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади.

Ўзбекистон томони Aфғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш  ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади”, - дейилади баёнотда.


@xushnudbek
95.8K viewsedited  12:08
Ochish/sharhlash
2021-06-24 11:30:52
Имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган имтиёзлар аслида кўп. Юқоридаги постда тилга олинган 7 та имтиёз эгалари шу чоққача квота ичида бюджетга қабул қилинар эди.

ДТМнинг хабар беришича, ўқишга имтиёзсиз кириш ҳуқуқини берадиган яна 5 та имтиёз бор. Улар квотадан ташқари давлат грантига қабул қилинади.

Уларнинг рўйхати ушбу суратларда келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, энди имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган ҳар қандай имтиёз эгалари квотадан ташқари қабул қилинади.

P.S.: шунча имтиёзлар ўзи керакми ва адолатданми деган савол ҳам бор, бу алоҳида мавзу. Ҳали бу ҳақда яна гаплашамиз.


@xushnudbek
112.8K views08:30
Ochish/sharhlash
2021-06-24 10:58:02 Энди имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзи бор абитуриентлар квотага таъсир қилмайди

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Бунга қадар улар квота доирасида давлат гранти ўрнини банд қилар, натижада қайсидир абитуриентлар контрактга ўтиб қоларди.

Шу вақтгача квота доирасида имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган имтиёзлар рўйхати қуйидагича эди:

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
“Ниҳол” мукофоти соҳиблари;
“Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
“Тарбиячи” кўрик-танлови ғолиблари;
“Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
Халқаро олимпиадалар ғолиблари.


@xushnudbek
108.7K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2021-06-24 09:28:45 Магистратурага кириш имтиҳонлари 2 босқичда бўлади

#abituriyent

Жорий йил:

давлат ОТМларининг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади. Бунда, 1-босқичда мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари, 2-босқичда ДТМ томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади;

чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар тест синовидан озод қилинади ва мазкур фандан максимал балл берилади;

мос фанлар бўйича имтиҳонлар натижалари уч кун муддатда ОТМ томонидан ДТМга тақдим этилади ҳамда ўзининг веб-сайтида эълон қилинади;

чет тилидан тест натижалари эртаси куни ҳамда магистратура (клиник ординатура) қабули бўйича танлов натижалари бир ҳафта муддатда ДТМнинг веб-сайтида эълон қилинади.

Жорий йилда ҳам магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилиш бўлади. Қўшимча жой учун тўлов-контракт суммаси ОТМ томонидан мустақил белгиланади.


@xushnudbek
114.3K views06:28
Ochish/sharhlash
2021-06-24 08:34:06 Ижодий имтиҳонга кирадиган абитуриентлар ҳам мажбурий тест топширади

#abituriyent

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб:

абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилади.


@xushnudbek
111.4K views05:34
Ochish/sharhlash