Ҳисоб палатаси олий таълим тизимидаги муассасалар фаолиятини ў | Xushnudbek.uz
Ҳисоб палатаси олий таълим тизимидаги муассасалар фаолиятини ўрганмоқда
Масофавий назорат натижасида кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиқиб ўрганилганда, 2 та олий таълим муассасида 22,5 млрд сўм маблағларни ўзлаштирилганлиги аниқланди.
Жумладан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳисобланган иш ҳақи ва стипендияларга нисбатан банкдан ортиқча олинган 21,0 млрд сўм нақд пуллар бухгалтерия ходимлари томонидан қалбаки ведомостларни тузиш орқали ўзлаштирилган.
Худди шундай, Жиззах политехника институтида1,5 млрд сўм маблағлар пластик карточкага ўтказиш орқали ўзлаштирилган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ўзлаштирилган маблағларни ўз жойига тиклаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун белгиланган тартибда Бош прокуратурага юборилди.