Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.00K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 579

2021-07-02 07:10:44
Тошкент шаҳридаги Ўзэкспомарказ, “Ёшлик” спорт мажмуаси, Республика гимнастика саройида яна ковид-марказлари қайта очилмоқда.

Бу яхшилик аломати эмас. Демак, бу аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар ва аҳволи оғирлар сони яна ошаётганининг исботи. Биздаги маълумотларга кўра, Зангиотадаги ковид-марказлари ҳам деярли тўлиб бўлган, у ерда ҳам янги захира ўринлари очиляпти.

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

Тезроқ вакцина олинг.


@xushnudbek
126.4K viewsedited  04:10
Ochish/sharhlash
2021-07-01 20:51:04
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон аканинг таклифлари билан маданият вазири Озодбек Назарбеков билан шахмат ўйнаяпмиз.

Сизнингча, ким ютади? :)


@xushnudbek
56.8K views17:51
Ochish/sharhlash
2021-07-01 19:30:10
Отасига зотдор от, ўғлига давлат мукофоти

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳамда БААнинг “Шаржа” клуби аъзоси Отабек Шукуровни "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлади.

Бугун давлат мукофотини вилоят ҳокими Зойир Мирзаев топширди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Отабекнинг отаси Ғайрат Муродовга шундай фарзанд тарбиялаб, вояга етказгани учун раҳмат айтиб, Президент номидан "Қорабайир" зотдор отини совға қилди.

Отабек ва унинг оиласини чин қалбдан табриклайман!


@xushnudbek
87.1K views16:30
Ochish/sharhlash
2021-07-01 18:09:41
“UZREPORT TV” судда муаллифлик ҳуқуқига доир низо бўйича «Beeline»ни ютди

Маълум бўлишича «UNITEL» МЧЖ «Beeline TV» мобил иловасида бирор бир келишув ёки ҳуқуқ эгасининг розилигисиз “UZREPORT TV” ҳамда «FUTBOL TV» телеканаллари эфирларини трансляция қилиб, бунинг ортидан моддий манфаат кўриб келган.

Бунга жавобан “UZREPORT TV” телеканали «Beeline» устидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритган.

Суднинг 28 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарорига мувофиқ «UNITEL» МЧЖга «Beeline» мобил иловасидан “UZREPORT TV” ҳамда «FUTBOL TV» телеканалларини олиб ташлаш, келгусида ушбу телеканалларни ҳуқуқ эгаси (“UZREPORT” МЧЖ ахборот агентлиги) билан шартнома тузмасдан намойиш этмаслик мажбуриятини юклаган.


@xushnudbek
88.3K viewsedited  15:09
Ochish/sharhlash
2021-07-01 16:36:57 Давлат хизматчиларининг чет тилини ўқишлари қўшимча рағбатлантирилади

Президент қарорига мувофиқ давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат хизматчилари хорижий тилларни ўзлаштиришига қўшимча имкониятлар яратилади.

Унга кўра:

2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиётини йўлга қўяди;

2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига (ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан) лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади;

2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.


@xushnudbek
100.0K views13:36
Ochish/sharhlash
2021-07-01 15:04:10
Payme иловасида энди карта рақамини қайта сўраш керак эмас!

Эндиликда Интернет бўлмаса ҳам ўтказмаларни Payme Go ва QR-тўлов орқали ўтказса бўлади

Яқинларингиз ва дўстларингизга шахсий ҳавола жўнатиш орқали ҳам пул ўтказмасини амалга ошириш имкони мавжуд

Илованинг янги версиясида барча қабул қилувчилар автоматик равишда «Ўтказмалар» бўлимида мавжуд ва уларни асосий менюга виджет сифатида қўшсангиз бўлади. Кўплаб ўтказмалар бажариладиган карталарни «танлаганлар» рўйхатига қўшса бўлади. Бундан ташқари, ўтказмалар тарихида йўқ фойдаланувчиларни қўшиш имконияти ҳам бор.

Функция iOS ва Андроиднинг охирги версияларида мавжуд.

Payme билан ўтказмалар янада қулайроқ!

Иловани юклаб олинг!

Реклама
96.9K views12:04
Ochish/sharhlash
2021-07-01 13:59:41
Ҳарвард Университетида илмий тадқиқот қилган ўзбек олими билан суҳбат

Дунё кўрган, замонавий таълим нималигини моҳиятан яхши тушунадиган ва хориждаги нуфузли даргоҳларда амалий тажриба тўплаган инсонлар билан суҳбат қилиш мазза, мен сизга айтсам. Улар умуман бошқа дунё, уларнинг таълимга ва ўзи умуман жамиятга қарашлари бизникидан бошқача.

Ҳарвард Университетида илмий тадқиқот олиб борган, бир неча йил Нидерландиянинг Маастрихт Университети ва Германиянинг Кёльн Университетида профессор лавозимида ишлаган Одилжон ака Абдураззоқов билан бўлган суҳбатимиздан ҳам ана шундай озуқа олдим, ўзимга кўп нарсаларни кашф қилдим.

Сизларга ҳам кўришни тавсия қиламан.

Тўлиқ видео:





@xushnudbek
100.9K views10:59
Ochish/sharhlash
2021-07-01 10:13:23
Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани?
#abituriyent

Жорий йилда абитуриентларга рўйхатдан ўтишда давлат грантини устуворлик сифатида белгилаш имконияти яратилди.

Бунда абитуриент устуворлик сифатида:

Давлат грантини танласа - танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.

Танлов абитуриент танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик (“Давлат гранти” ёки “Давлат гранти ва тўлов-контракт”) асосида амалга оширилади.

Aбитуриентлардан устуворликни белгилашда эътиборли бўлишларини сўраймиз, дейилади ДТМ хабарида.

Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма:




@xushnudbek
125.7K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2021-07-01 09:30:10
Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларининг ойлиги оширилади

Президентнинг Миллий гвардия қўриқлаш хизматига оид қарори билан 1 июлдан бошлаб:

қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда уларнинг лавозим маошига 20 фоиз миқдорда ойлик устама белгиланади;

ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари ўртача икки бараваргача оширилган миқдорда қўлланилади.


@xushnudbek
33.0K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-07-01 09:00:13
Топ-1000 халқаро рейтингига кирган Волгоград давлат техника университетига 2021-2022 ўқув йили учун қабул давом этмоқда!

Рейтинги: THE 801+
Кундузги ва сиртқи
Бюджет/контракт
Стипендия +

Онлайн консультация: Konsultant_1

Рўйхатдан ўтиш: https://perfectoconsulting.uz

Алоқа: 943512080
943522080
943532080

Telegram | Instagram

Реклама
44.0K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash