Get Mystery Box with random crypto!

53 нафар афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудига кирган Ташқи иш | Xushnudbek.uz

53 нафар афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудига кирган

Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз бераётган қуролли ихтилофлар бўйича баёнот берди.

“Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз.

2021 йилнинг 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди.

Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилди.

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади.

Ўзбекистон томони Aфғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш  ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади”, - дейилади баёнотда.


@xushnudbek