Get Mystery Box with random crypto!

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Telegram kanalining logotibi xurshid_karim — 💝Хуршид Карим шеърлари💝 Х
Telegram kanalining logotibi xurshid_karim — 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Kanal manzili: @xurshid_karim
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.40K
Kanalning ta’rifi

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг.
Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани
Менга икки касб юқса юқибдида
Мени сира тинч қўймайди шеър дегани
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида
941309110
Admin:👇
@XURSHIDKarim
@Xurshid_Karim_shoir

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2021-02-02 07:06:05 ХОТИНГА ҚУЛ ЭРКАКЛАР

Денгиз эмас кўлмаклар,
Гурунчдаги курмаклар,
Номуси йўқ, ори йўқ,
Хотинга қул эркаклар.

Хотин бўйнига тушов,
Умрига- завол, кишов,
Уни эр демас биров,
Хотинга қул эркаклар.

Унутган отасини,
Йўқламас онасини,
Ким тинглар ноласини,
Хотинга қул эркаклар.

Наъра тортмас шер бўлиб,
Қадри бир тийин,ер бўлиб,
Нима қилди эр бўлиб,
Хотингга қул эркаклар.

Гаранг сифат, гап уқмас,
Таъна,дошном ҳеч юқмас,
Хотин гапидан чиқмас,
Хотинга қул эркаклар.

Номус, оридан жудо,
Асли боридан жудо,
Хотиндир унга худо,
Хотинга қул эркаклар.

Туғилганингда отанг,
Қувонган мисли Ҳотам,
Сени эр туққан онанг,
Хотинга қул эркаклар.

Йўлбарс бўлгин,шер бўлгин,
Осмон бўлгин,ер бўлгин,
Чўп бўлсанг ҳам эр бўлгин,
Хотинга қул эркаклар.

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim
592 viewsХуршид Карим, edited  04:06
Ochish/sharhlash
2021-02-02 05:35:22 ONA UCHUN SOVGʻA..

Hasta_SHOIR


XURSHID KARIM
550 viewsХуршид Карим, 02:35
Ochish/sharhlash
2021-02-02 05:30:06
ЭМАС

Зуҳро -ю, Лайли, Кумушлар сен каби жонон эмас,
Киприги оҳу мисол кўзлари, мастон эмас.

Ноз ила кулгучларига шайдо-ю сарҳуш бўлиб,
Сен каби ҳур маҳлиқони, суйганим ёлғон эмас.

Васлинг деб бағрим эзарман, чўлу саҳролар кезарман,
Ортингдан эсган сабо ҳам менчалик сарсон эмас.

Сен парини ҳеч ошиқ, севмаган мендек ёниб,
Қалблари мендек аламли, кўзлари гирён эмас.

Куйдурур кўксимни қалбим, ўт бўлиб оташ бўлиб,
Кўксимдаги бир ҳовуч чўғ, жон эмас йўқ жон эмас.

Яшнагай гулгун чаманлар боғ аро қилсанг сайр,
Ғарибдир сенсиз боҳорлар, боғ эмас бўстон эмас.

Эй пари келгин ёнимга, ҳанжар ур куйган жонимга,
Ул бемор Хуршид дардига, бошқаси дармон эмас.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim
542 views Xurshid Karim, edited  02:30
Ochish/sharhlash
2021-02-02 05:28:45 СЕВГИЛИМ СИНФДОШИМ

Дунё бўлди, дунё тор,
Девона бўлиб бошим,
Кулиб қўймадинг бир бор,
Севгилим синфдошим.

Ҳижронларда юрагим,
Пора бўлди, муз бўлди,
Васлинг истаб севгилим,
Баҳорларим куз бўлди,.

Қалбимни тилди армон,
Ҳазон тўлди кўнглима,
Кел дардимга бўл дармон,
Ҳанжар ургин кўксима.

Дунё бўлди, дунё тор,
Дарё бўлиб кўз ёшим,
Кулиб ўтмадинг бир бор,
Севгилим синфдошим.

Кўзларингга боқиб зор,
Кўролмадим аксимни,
Йиллар ўтса ҳам такрор,
Унутмадим исмингни.

Унутдим сенсиз хатто,
Юзимдаги кулгумни,
Асрадим гулим танҳо,
Кўксимдаги севгимни,

Дунё бўлди,дунё тор,
Девона бўлиб бошим,
Кулиб қўймадинг бир бор,
Севгилим синфдошим.


Хуршид Карим

@Xurshid_Karim
483 views Xurshid Karim, edited  02:28
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:38:54 ТИЛАК

Битта ўтинчим бор э,бор худойим,
Майли порламасин кўкларда ойим,
Оналар бағрини тўлдириб турган,
Ширин чақалоқлар соғ бўлсин доим.

Қалбларда оқибат сўнмасин абад,
Кўзларда порласин меҳру мухаббат,
Оналар дуоси бўсин ижобат,
Оталар кўкраги тоғ бўлсин доим.

Шу эрур хаётнинг асл мақсади,
Ошуфта дилларнинг қувонч лаззати,
Кўкларга туташсин юртим сарҳади,
Ўзбекнинг ерлари боғ бўлсин доим.

Юракдан чиқмаса учмас дуо ҳам,
Мунофиқ дардига йуқдир дово ҳам,
Ватанни суюмасни суюмас худо ҳам,
Хоинлар юраги доғ бўлсин доим.

Ёшларга иззату кексага эъзоз,
Инсоний ҳислатлар ҳалқим сенга хос,
Тинч юртга дунё ҳам қилгайдир иҳлос,
Ватаним осмонинг оқ бўлсин доим.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim
678 viewsХуршид Карим, 01:38
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:07:27 МАКТУБ
Хуршид Каримга..

Ассалому алайкум,
Соғинчимиз бағридан.
Сизга " дил дафтаримиз"
Гўзал Тошкент шахридан...

Бормисиз омонмиз,
"Муаллим- шоир " замон?
Шеърларингизни кутиб
"Кўзимиз йўлда" ҳар он.

Бу " Ўткинчи дунё"да
Ҳамма нарса ўтади.
Сиз- ла умид қиляпмиз,
"Футболимиз ютади!"

Жонингизни ўртаманг,
Сира қўйманг хатарга,
Тушингизда бўлса ҳам,
Кетиб қолманг Қатарга.

Абрамович, Купернинг,
Ўзга юртдан қадами.
Улар учун ўртанманг,
"Кўнглимизнинг одами"

Мен-футбол мухлисимас,
Қизиқмайман ҳам хатто .
Шеърингиздан биламан,
Ким ғолиб ? Неччи очко?

"Мағлубият алами"дан ,
Ичмангиз СИЗ тонггача.
Ўрнингизга дарсингиз,
Ким ўтади шомгача?!

Ўйланг илмга ташна,
Мунис қора кўзларни,
Ҳамда шеърингиз кутган,
Муҳлисларни - бизларни...

Бу " Ўткинчки дунё" да
Ҳамма нарса ўтаркан,
"Нафси очлар" кун бермаса,
"Қайтар дунё" қайтар экан.

Ҳаёт - "Тақдир битиги"
Шу " Ўгит"ни билиб қўйинг.
Эҳ, термамиз ютмаса ҳам,
" Бир табассум қилиб қўйинг"...

Сизга ёзсам қоғоз етмас,
Йўқдир вақтим чораси,
Шу гапимга қилинг амал,
Битмас "Қалбнинг яраси'

Ярим ой ҳам бир кун тўлар,
Шоир бир кун бахши бўлади,
"Мухаббат" дан куйласа,
Оҳ, "Хаммаси яхши бўлади"

Қайси таниқли шоир,
Соатгина дарс берган
Сиз- ку муаллим -шоир ,
Фан ичра гавҳар терган...

Сўзларим ҳеч тугамас,
Лек вақт эмас бемалол,
Устоз- шоир- и замон,
Топганингиз ҳап- халол.

Шунча гаплар ёздим-а,
Изламанг , мен -иболи,
Камчилигим мухлисман,
Менман- " Ўзбек аёли"

Гапим бунда мухтасар,
Ҳаёт завқини суринг,
Футбол-чи , бир гап бўлар,
Доим саломат бўлинг!!!

Тошкентлик мухлисадан...

@Xurshid_Karim
854 views Xurshid Karim, edited  16:07
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:49:20 Хуршид Карим.

Шерзод Карим.

БУ КУНЛАР ЎТАДИ.

Буналар ғам чекма, куюнма,
Бу кунлар ўтади кетади,
Мансабга миндим деб суюнма,
Бу кунлар ўтади кетади,

Кибрга берилма, зиёда,
Кун кеча эдинку пиёда,
Ҳаммаси ўткинчи дунёда,
Бу кунлар ўтади кетади.

Бошингда нима бор билмайсан,
Бу кун қон бағрингни тиғлайсан,
Эртага қувончдан йиғлайсан,
Бу кунлар ўтади кетади.

Ким нарвон қўйибди осмонга,
Ҳаммамиз эгамиз бир жонга,
Боқийлик ярашмас инсонга,
Бу кунлар ўтади кетади.

Эсла гоҳ туғулган санангни,
Куч,қувват тарк этар танангни,
Қадрига ет ота онангни,
Бу кунлар ўтади кетади.

Ғарибнинг устидан кулма сен,
Мазлумлар қалбини тилма сен,
Ўзингни худо деб билма сен,
Бу кунлар ўтади кетади.

Асролмай кўксида жонини,
Ўтди минг Хоқону, Ҳоруни,
Билгинки бу ҳаёт қонуни,
Бу кунлар ўтади кетади.

Аллоҳ кўп синайди сабримиз,
Пул билан ўлчанмас қадримиз,
Тупроқдан бўлади қабримиз,
Бу кунлар ўтади кетади.

Гар топай десанг сен саодат,
Ҳар куни сажда қил-ибодат,
Ҳаммаси Аллоҳдан иноят,
Бу кунлар ўтади кетади.

@Xurshid_Karim
1.2K viewsХуршид Карим, 07:49
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:24:06 Men sizdan...

Muallif: Xurshid Karim
Madina_To'rabekova
ᴢᴀxɪʀ_ʀᴀᴅᴊᴀʙᴏᴠ

@Xurshid_Karim
805 viewsХуршид Карим, edited  06:24
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:09:28 ДУНЁ

Кўз ёшлардан яралган,
Киприклари ёш дунё,
Меҳри -оҳанг таралган,
Асли бағритош дунё.

Шомдек саҳар,азони,
Бирдек ҳамма томони,
Яхшидан кўп ёмони,
Ҳам кўз -у, ҳам қош дунё.

Зор йиғлайди ҳўрларинг,
Маскин,зорга тўрларинг,
Олчоқ ўша зўрларнинг,
Қўлидаги ош дунё.

Ожизларга отар ўқ,
Ғарибларга қилар дўқ,
Фақирларин кўнгли тўқ,
Бойлари хўп,оч дунё.

Ўтаверар зомонлар,
Ҳақ деб,қадди камонлар,
Тўғри қолиб нодонлар,
Бошидан зар соч дунё.

Кимлар тўйиб қаҳрдан,
Тош топади сабрдан,
Сен шунда ҳам кибрдан,
Мағрур тутгин бош дунё.

Гоҳ ўтдирсан,чақинсан,
Оқар сувдек оқинсан,
Қиёматга яқинсан,
Кўзларингни оч дунё.

ХУРШИД KАРИМ

@Xurshid_Karim
1.3K viewsХуршид Карим, edited  14:09
Ochish/sharhlash
2021-01-31 13:19:09
ЎЗБЕК АЁЛИ

Қошида ўсмаси қуригани йўқ,
Меҳнат қилиб сира хоригани йўқ
Ёридан бошқани танигани йўқ,
У ўзбек аёли, ўзбек аёли.

Тонг саҳар қуёшни уйғотиб аста,
Ҳовлисин супурар,бўлиб ораста,
Ифори гулларни қилади ҳаста,
У ўзбек, аёли ,ўзбек аёли.

Малаклар силайди пешонасини,
Покиза тутар уй,остонасини,
Онадан устун дер қайнонасини,
У ўзбек,аёли,ўзбек аёли.

Муслима аёллик унинг учун фарз,
Чидайди барига қилмайди ҳеч арз,
Фаришталар келиб ундан олсин дарс,
У ўзбек, аёли,ўзбек аёли.

Иффати,ҳаёси юзидан учмас,
Ҳеч қачон ёлғончи ҳисларни қучмас,
Бошидан гул,ҳарир рўмоли тушмас,
У ўзбек аёли, ўзбек аёли.

Болам деб яшайди доим ҳокисор,
Шабнамдек тоза у,сувдек беғубор,
Кечмайди,кечирар такрор ва такрор,
У ўзбек аёли,ўзбек, аёли.

Тўмарис,Кумушга тақалар насли,
Унинг -чун керакмас зар,тилло қасри,
Изидан жаннатлар гуллаган асли,
У ўзбек аёли,ўзбек аёли.

Умр бир ёниб,бир ўчгувчи шамдир,
Ҳаётинг у билан бахтларга жамдир,
Дунёни пойига тўшасанг камдир,
У ўзбек аёли,ўзбек аёли.


Хуршид Карим
1.5K viewsХуршид Карим, edited  10:19
Ochish/sharhlash