Get Mystery Box with random crypto!

ЭМАС Зуҳро -ю, Лайли, Кумушлар сен каби жонон | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭМАС

Зуҳро -ю, Лайли, Кумушлар сен каби жонон эмас,
Киприги оҳу мисол кўзлари, мастон эмас.

Ноз ила кулгучларига шайдо-ю сарҳуш бўлиб,
Сен каби ҳур маҳлиқони, суйганим ёлғон эмас.

Васлинг деб бағрим эзарман, чўлу саҳролар кезарман,
Ортингдан эсган сабо ҳам менчалик сарсон эмас.

Сен парини ҳеч ошиқ, севмаган мендек ёниб,
Қалблари мендек аламли, кўзлари гирён эмас.

Куйдурур кўксимни қалбим, ўт бўлиб оташ бўлиб,
Кўксимдаги бир ҳовуч чўғ, жон эмас йўқ жон эмас.

Яшнагай гулгун чаманлар боғ аро қилсанг сайр,
Ғарибдир сенсиз боҳорлар, боғ эмас бўстон эмас.

Эй пари келгин ёнимга, ҳанжар ур куйган жонимга,
Ул бемор Хуршид дардига, бошқаси дармон эмас.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim