Get Mystery Box with random crypto!

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Telegram kanalining logotibi xurshid_karim — 💝Хуршид Карим шеърлари💝 Х
Telegram kanalining logotibi xurshid_karim — 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Kanal manzili: @xurshid_karim
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.40K
Kanalning ta’rifi

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг.
Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани
Менга икки касб юқса юқибдида
Мени сира тинч қўймайди шеър дегани
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида
941309110
Admin:👇
@XURSHIDKarim
@Xurshid_Karim_shoir

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2021-01-31 09:01:38
.~~~~~~~ОЙ ҚИЗ~~~~~~~

Кўзларингда йиғлайди дунё,
Нигоҳингда ҳувуллайди куз,
Кўз ёшларинг қалбингда -дарё,
Нега бунча ҳомушсан ,ой қиз.

Умр шошқин сойлардек елар,
Ҳисларимни ғам -элак ,элар,
Дардларингни тинглагим келар,
Нега бунча ҳомушсан ,ой қиз.

Кўкламларга йиғлаб келдингми,
Ишқ боғидан тикон тердингми,
Сен кўнглингни музга бердингми,
Нега бунча ҳомушсан,ой қиз.

Ҳаёлларинг сочиб сабога,
Ишондингми ёлғон дунёга,
Раҳмим келар сендек зебога,
Нега бунча ҳомушсан ой қиз.

Кўз ёшларинг қалбингда -дарё,
Нигоҳингда ҳувуллайди куз,
Юрагимда йиғлайди дунё,
Нега бунча ҳомушсан ой қиз.

Хуршид Карим
.

@Xurshid_Karim
┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄
1.0K views Xurshid Karim, edited  06:01
Ochish/sharhlash
2021-01-31 07:02:50 ТОПОЛДИНГМИ

Йўқликка совурдинг шижоат шахтинг,
Дунёга алишдинг омадинг, бахтинг,
Қўлингдан кетганда давлатинг, тахтинг,
Ожизлик отида чополдингми сен,
Онангдек чин дўстни тополдингми сен.

Шайтонлар қўл солди туз-у ошингга,
Сезмадинг парилар келса қошингга,
Маломат ёғганда азиз бошингга
Сабабин ўзингда кўролдингми сен,
Отангдек чин дўстни тополдингми сен.

Қаричинг ила сен ўлчаб дунёни,
Унутдинг номусни,ор-у ҳаёни,
Унутдинг гоҳида қодир Худони,
Яқинлар қадрини туёлдингми сен,
Акангдек чин дўстни тополдингми сен.

Борлигинг байрамдек базмлар қилган,
Танбеҳинг ҳикмат деб ҳазмлар қилган,
Ортингдан билдирмай таъзимлар қилган,
Унинг чун айбингни ёполдингми сен,
Укангдек чин дўстни тополдингми сен.

Бу дунё гоҳида ғамли,ғурбатли,
Дўстлар кўп ёнингда бари маънфаатли,
Онангга ўхшаган,ўша ҳикматли,
Чин дилдан ҳолини сўролдингми сен,
Опангдек чин дўстни тополдингми сен.

Соғиниб,сен учун кўз ёшлар тўкган,
Кўзингдан дардларинг,нигоҳинг уқган,
Беозор ҳокисор,жимгина чўкган,
Шундайин кўнгилни тополдингми сен,
Синглиндек чин дўстни тополдингми сен.

Хуршид Карим


Xurshid_Karim
__________________/_
1.5K views Xurshid Karim, edited  04:02
Ochish/sharhlash
2021-01-31 06:58:04 ОХИРАТ УЧУН НИМАМИЗ БОР

Бу дунё ишқида ёндик барчамиз,
Мол-у, давлат йиғдик зарурат учун,
Яшашга етарли ҳамма нарсамиз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Тўйларимиз бўлди қирқ жуфт саватли,
Мансабимиз улуғ,сирли,ҳайбатли,
Уйларимиз бўлди қават-қаватли,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Тирикчилик дея елдик, дил- бедор,
Гоҳида имонни унутиб, такрор,
Уйда қўша, қўша машинамиз бор,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Дунёларни кездик, кездик шаҳарлар,
Бомдодга турмадик неча саҳарлар,
Ҳатто сайфимизда бор дур,гавҳарлар,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Ғанимларга отар, ўқ-ёйимиз бор,
Шаҳсий фавворамиз, шўҳ сойимиз бор,
Чақалоқ учун ҳам уй-жойимиз бор,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

,, Қалбим тоза'' дея айтдик бозма боз,
Исботин қилмадик,юрдик беномоз,
Фақирлар олдидан ўтдик қадди ғоз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Ҳамма нарсамиз бор,ҳамма нарсамиз,
Дунёда барг тўкмас, яшил арчамиз,
Аллоҳнинг олдида ночор,бандамиз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.


Хуршид Карим.
906 views Xurshid Karim, 03:58
Ochish/sharhlash
2021-01-31 06:52:38
Шерали Худоёров

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim
992 views Xurshid Karim, 03:52
Ochish/sharhlash
2021-01-31 06:52:28
#jonliijro

Javohir Erkinboyev
Jonli ijro Konsertidan
Ota-Ona
So'z Muallifi @Xurshid_Karim

rejissor: Sardorbek Baxriddinov Bek4518



@Xurshid_Karim
_______________/_
983 views Xurshid Karim, 03:52
Ochish/sharhlash
2021-01-31 06:42:44 ОТАНГНИ ҚЎЛЛАРИ

Ҳаётинг мусаффо нурларга тўлар,
Онангни қалб- қўъри ризога тўлса,
Эгилмас бошинг ҳам, қаддинг ғоз бўлар,
Отангни қўллари елкангда бўлса.

Қўллари сен учун дуода ҳар кун,
Қувончли кунларинг,бўлмас дилинг ҳун,
Сен мисли Ҳоқонсан,мисоли Ҳорун,
Отангни қўллари елкангда бўлса.

Қалбингда жўш урар орзу,ўй, ҳавас,
Тегрангда янграйди бахт деган бир сас,
Армонлар пойингда титраб ётган ҳас,
Отангни қўллари елкангда бўлса.

Нолима,қайғурма,чекма фиғон,дард,
Йиғлама ёшингни ғурурингга арт,
Дунёда йўқ асло сендан бадавлат,
Отангни қўллари елкангда бўлса.

Бекорчи ғамлардан бўлма дилхира,
Кутиб ол барчасин табассум ила,
Ёлғончи дунёдан ранжима сира,
Отангни қўллари елкангда бўлса.

Пулингга дўст бўлган дўстларингни қўй,
Ташвиш,ғамларингни қувончларга йўй,
Умрингни ҳар куни асли базм,тўй,
Отангни қўллари елкангда бўлса,

Нечалар ҳаётда топдилар завол,
Кимларнинг қадди тик,кимлар қадди дол,
Қадрига ет уни, дуосини ол,
Отангни қўллари елкангда бўлса.

ХУРШИД КАРИМ.




@Xurshid_Karim
1.0K views Xurshid Karim, 03:42
Ochish/sharhlash
2021-01-30 15:01:23 ҚЎРҚҚАНИМ БОР

Дунё беш кунлик синов,
Бу дарсни уққаним бор,
Қўрқитолмас мени ёв,
Аллоҳдан қўрққаним бор.

Маккор, суқ ҳийласидан,
Жаллоднинг кундасидан,
Қўрқмайман бандасидан,
Аллоҳдан қўрққаним бор.

Дунё ёлғон оҳларинг,
Бемор асли соғларинг,
Қўрқитолмас чоҳларинг,
Аллоҳдан қўрққаним бор.

Қўлингда бўлса осмон,
Ташла устимга нодон,
Сендан эмас мен ҳар он,
Аллоҳдан қўрққаним бор.

Тутиб билагим,қўлим,
Бир кун тўсарсан йўлим,
Сендан қўрқмайман ўлим,
Аллоҳдан қўрққаним бор.

Бир пул тилло-ю,зари,
Имон кўнгил гавҳари,
Минг,минг олам сарвари,
Аллоҳдан қўрққаним бор.

Хуршид Карим

30.01.2021й

@Xurshid_Karim
1.9K viewsХуршид Карим, edited  12:01
Ochish/sharhlash
2021-01-30 08:03:46 Смотрите "Хуршид Карим" на YouTube




@Xurshid_Karim
1.2K viewsХуршид Карим, edited  05:03
Ochish/sharhlash