Get Mystery Box with random crypto!

ТИЛАК Битта ўтинчим бор э,бор худойим, Майли порламасин кўкла | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТИЛАК

Битта ўтинчим бор э,бор худойим,
Майли порламасин кўкларда ойим,
Оналар бағрини тўлдириб турган,
Ширин чақалоқлар соғ бўлсин доим.

Қалбларда оқибат сўнмасин абад,
Кўзларда порласин меҳру мухаббат,
Оналар дуоси бўсин ижобат,
Оталар кўкраги тоғ бўлсин доим.

Шу эрур хаётнинг асл мақсади,
Ошуфта дилларнинг қувонч лаззати,
Кўкларга туташсин юртим сарҳади,
Ўзбекнинг ерлари боғ бўлсин доим.

Юракдан чиқмаса учмас дуо ҳам,
Мунофиқ дардига йуқдир дово ҳам,
Ватанни суюмасни суюмас худо ҳам,
Хоинлар юраги доғ бўлсин доим.

Ёшларга иззату кексага эъзоз,
Инсоний ҳислатлар ҳалқим сенга хос,
Тинч юртга дунё ҳам қилгайдир иҳлос,
Ватаним осмонинг оқ бўлсин доим.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim