Get Mystery Box with random crypto!

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Telegram kanalining logotibi xurshid_karim — 💝Хуршид Карим шеърлари💝 Х
Telegram kanalining logotibi xurshid_karim — 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Kanal manzili: @xurshid_karim
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.40K
Kanalning ta’rifi

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг.
Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани
Менга икки касб юқса юқибдида
Мени сира тинч қўймайди шеър дегани
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида
941309110
Admin:👇
@XURSHIDKarim
@Xurshid_Karim_shoir

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2021-02-14 04:55:45
З.М.Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланади.

БОБУР ДАРДИ

Бойлиг -у, зар йиғмадим,
Ўз юртимга сиғмадим,
Бугун қон, қон йиғладим,
Адо бўлди танда жон,
Ҳайр энди Андижон.

Подшоҳ бўлиб нетдим мен,
Дилни кўп хор этдим мен,
Ўз юртимдан кетдим мен,
Қолмади ,йўқ танда жон,
Ҳайр энди Андижон.

Шоҳ бўлгунча ёт элда,
Гадо бўлсам ўз элда,
Ўхшаши йўқ ҳеч ерда,
Соғинчларга тўлди жон,
Ҳайр энди Андижон.

Дўстдан кўп экан ғаним,
Аламлардан бўзладим,
Ҳинду сари юзландим,
Стамалардан тонди жон,
Ҳайр энди Андижон.

Жанг қилдим ёт элларда,
Жафо чекиб чўлларда,
Умрим ўтди елларда,
Ҳазон янглиғ сўлди жон,
Ҳайр энди Андижон.

Жабр бўлди тотганим,
Сабр бўлди топганим,
Кўзларимни ёпгани,
Тўпроғинга ташна жон,
Ҳайр энди Андижон.

ХУРШИД КАРИМ.
2.4K views Xurshid Karim, edited  01:55
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:09:30
14 - Fevral 18:30 #Премьера • Bahrom Mahmudzoda - Sevgilim.Xurshid Karim sh'eri.
•Youtubeda Avo Music kanalida va Barcha O'zbek musiqiy saytlarida
————————
@
————————
YouTube, Telegram: @Xurshid_Karim
3.9K views Xurshid Karim, edited  12:09
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:53:50 Кўзларимни кўз ёшга кўмдинг,
Орзуларим айладинг барбод,
Вужудимни оташга кўмдинг...

Мендан нима
Истайсан ҳаёт...

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim
1.1K views Xurshid Karim, edited  11:53
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:13:02 БЕГОНАМАН СЕВГЛИМ

Меҳр истаб жабр топган девонаман севгилим
Унсиз боқиб йўлларингга тўлғонаман севгилим
Ҳаёт берди сенга нурдан бичилган оппоқ либос
Атрофингда яқинлар кўп бегонаман севгилм

Баҳор дея қучганларим ҳазон тўла куз бўлди,
Боғларимни шўрҳок босиб балғам балғам туз бўлди,
Аламлардан менинг қалбим пора бўлди,муз бўлди,
Товушингга термулган бир остонаман севгилим.

Кўзларимда қолди аксинг фариштадек жилмайиб,
Исминг қолди юрагимда орзулар ичра майиб,
Қўй ўзингни айблама ўзимда ҳамма айб,
Сен бахтиёр кулган кунда гирёнаман севгилим.

Соғинчларда қолди қалбим малак сени қумсайди,
Очилмасдан ҳазон бўлган тилак сени қумсайди,
Видоларга тўлиб кетган юрак сени қумсайди,
Гулсиз қолган булбул каби сарсонаман севгилим,
Икки олам гул ҳуснингга парвонаман севгилим.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim
1.1K viewsХуршид Карим, edited  02:13
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:26:41
ТЎРТЛИК

Саҳийга кенг дунё,ҳасисга бир кам,
Ҳаёт бир кўзгудир,унда аксинг жам,
Ким пул-ла ўлчаса агар дунёни,
Пул билан ўлчанар унинг қадри ҳам.

Хуршид Карим
1.6K viewsХуршид Карим, 15:26
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:18:38 КИМИМ БОР ОНА

Ғурбат тўла куним бор она,
Дардлашгани туним бор она,
Меҳрибоним, бу дунёларда,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Сабаримни кўп синайди кимлар,
Оқибатни билмайди кимлар,
Дўстингман деб тунайди кимлар,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Ғам, ғуссалар экганда бошим,
Тўлиб кетса дилда бардошим,
Сирдошим сиз, ёлғиз сирдошим,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Ғурбатлари жонимга ташна,
Ҳасратлари қонимга ташна,
Бир сиз аҳир дардимга ошна,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Жаннатимсиз,тўрт томоним сиз,
Сониям сиз,лаҳза оним сиз,
Жоним ичра танҳо жоним сиз,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Токи мен ҳам сизни деб яшай,
Дийдорингиз кўрмоққа шошай,
Пойингизга жонимни тўшай,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim
1.3K viewsХуршид Карим, edited  15:18
Ochish/sharhlash
2021-02-12 05:09:58 ИБОЛАР ЭТДИНГ

Кўнглимга ҳуш наволар этдинг,
Бир боқиб минг адолар этдинг,
Мен ишқингда шоҳ бўлай десам,
Бир сўзингга гадолар этдинг.

Давон этдинг юрар йўлимни,
Тикон этдиинг ўнгу, сўлимни,
Фироқингда ўртаб дилимни,
Ширин -ширин иболар этдиинг.

Сенсиз ўтди нечалар туним,
Сенсиз мингдир бир ўтган куним,
Жафоинг-ла сийлаб мажнунинг,
Кимларга сен вафолар этдиинг.

Сенга қулим чўздим, етмади,
Дилни андуҳ озод этмади,
Лекин умрим зое кетмади,
Мухаббатга ошнолар этдиинг.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim
1.1K viewsХуршид Карим, edited  02:09
Ochish/sharhlash
2021-02-12 04:54:04 СИНФДОШЛАРИМ

Сизни алишмайман боҳорга кузга,
Токи бу оламда гул бор, меҳр бор,
Энг эзгу тилагим армуғон сизга,
Сизни ёд оларман ҳар лаҳза такрор,
Кўзимдан томчилар соғинч ёшларим,
Бор бўлинг доимо синфдошларим.

Ўтди мактаб йиллар бир туш мисоли,
Қувончли,шамсувор дамларга қониб,
Ўтди дамларимиз ташвишдан ҳоли,
Бугун у дамларни эслайман ёниб,
Эслайман,кўзимдан оқар ёшларим,
Бор бўлинг дунёда синфдошларим.

Соғинч юрагимни эзар бегумон,
Исмингиз ёдимга тушган онларда,
Тунлар тушларимга кирасиз ҳамон,
Соғиниб қоламан сизни тонгларда,
Бир бора йўқламас бағритошларим,
Соғ бўлинг бахтимга синфдошларим.

Ғанимат дунёда,умр ғанимат,
Дийдор кўришайлик қайта,қайта биз,
Мен сизни соғиниб яшайман фақат,
Сиз доим қалбимда,юрагимдасиз.
Беғубор дўст,ўртоқ,қалам қошларим,
Бор бўлинг доимо синфдошларим,

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim
1.4K viewsХуршид Карим, edited  01:54
Ochish/sharhlash
2021-02-12 04:53:28
ЖУМАГА БОШЛАНГ!

Нафратдаман ўзимдан ўзим,
Гуноҳлардан вужудим заранг,
Кўр эканман очилди кўзим,
Оға мени жумага бошланг.

Етар шунча яшадим ёлғон,
Сохта муслим, сохта мусулмон,
Поклансин бир кўксимдаги жон,
Оға мени жумага бошланг

Беҳуш эдим келдим ҳушимга,
Аллоҳ ривож берсин ишимга,
Расулуллоҳ кирсин тушимга,
Оға мени жумага бошланг.

Гуноҳларим бир бир ювилсин,
Савобларим маржон тизилсин,
Шайтонларнинг бўйни узилсин,
Оға мени жумага бошланг.

Аллоҳ дея ёшлаб кўзимни,
Жойномозга босай юзимни,
Бахтин берсин ўғил, қизимни,
Оға мени жумага бошланг.

Гуноҳдан шод тунларим ҳаққи,
Имондан ёт кунларим ҳаққи,
Кўзимда ёш, унларим ҳаққи,
Оға мени жумага бошланг.

Гуллар унсин умр йўлимда,
Пок одамлар ўнгу сўлимда,
Қодир Аллоҳ солди дилимга,
Оға мени жумага бошланг.

Хуршид Карим


Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг
@Xurshid_Karim
1.1K viewsХуршид Карим, 01:53
Ochish/sharhlash
2021-02-12 04:52:38
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.

Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга беланди бу кун замин ҳам,
Жума айёмингиз муборак бўлсин !

Кўзлардан оқмасин кўз ёшу унлар,
Қалбларда қотмасин дарду тугунлар,
Эй, Аллоҳ меҳрига ташна мўминлар,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Хуршид Kарим


@Xurshid_Karim
1.3K viewsХуршид Карим, 01:52
Ochish/sharhlash