ЎЗБЕК АЁЛИ Қошида ўсмаси қуригани йўқ, Меҳнат қилиб сира хоригани йўқ Ёридан бошқани танигани йўқ, У ўзбек аёли, ўзбек аёли. Тонг саҳар қуёшни уйғотиб аста, Ҳовлисин супурар,бўлиб ораста, Ифори гулларни қилади ҳаста, У ўзбек, аёли ,ўзбек аёли. Малаклар силайди пешонасини, Покиза тутар уй,остонасини, Онадан устун дер қайнонасини, У ўзбек,аёли,ўзбек аёли. Муслима аёллик унинг учун фарз, Чидайди барига қилмайди ҳеч арз, Фаришталар келиб ундан олсин дарс, У ўзбек, аёли,ўзбек аёли. Иффати,ҳаёси юзидан учмас, Ҳеч қачон ёлғончи ҳисларни қучмас, Бошидан гул,ҳарир рўмоли тушмас, У ўзбек аёли, ўзбек аёли. Болам деб яшайди доим ҳокисор, Шабнамдек тоза у,сувдек беғубор, Кечмайди,кечирар такрор ва такрор, У ўзбек аёли,ўзбек, аёли. Тўмарис,Кумушга тақалар насли, Унинг -чун керакмас зар,тилло қасри, Изидан жаннатлар гуллаган асли, У ўзбек аёли,ўзбек аёли. Умр бир ёниб,бир ўчгувчи шамдир, Ҳаётинг у билан бахтларга жамдир, Дунёни пойига тўшасанг камдир, У ўзбек аёли,ўзбек аёли. Хуршид Карим 1.5K viewsХуршид Карим, edited 10:19