Get Mystery Box with random crypto!

Айрим ҳудудларда ўқитувчиларга қўшимча устамаларни тўлаш яна т | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Айрим ҳудудларда ўқитувчиларга қўшимча устамаларни тўлаш яна тўхтатиб қўйилган

Бизга келган хабарларга кўра, айрим жойларда информатика фани ўқитувчилари учун "Google for education" сертификати учун устамалар асоссиз равишда тўхтатиб қўйилган. Бундай ҳолат Фарғона вилоятининг Сўх туманида ҳам кузатилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги информатика фани ўқитувчиларига "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатилмаганлигини маълум қилган бўлсада, лекин ҳисобчилар ўзбошимчалик қилиб, ўқитувчиларга қўшимча тўловларни тўлашдан бош тортиб келаётгани айтилмоқда.

Бу вазиятда педагог ходимлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳудудий адлия бўлими ёки прокуратура органларига зудлик билан мурожаат қилишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аслида, қўшимча устама олишга қонунан ҳақли бўлган ўқитувчиларга тўловларни амалга оширмаган ҳисобчиларни жавобгарликка тортиб, ўқитувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар учун товон пули ундириш лозим.

https://t.me/xalqtaliminfo