Get Mystery Box with random crypto!

“Kundalik” бўйича тушунмовчиликларга қўшимча изоҳ 15 апрелдан | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

“Kundalik” бўйича тушунмовчиликларга қўшимча изоҳ

15 апрелдан бошлаб “Kundalik” электрон синф журналида баҳоларни қўйиш ва ўзгартиришга чеклов ўрнатиш “Kundalik” компаниясининг эмас аксинча, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг кўрсатмасидир.

Яъни, “Kundalik”да баҳоларни қўйиш ва ўзгартиришга чеклов ўрнатишни вазирлик хоҳлаяпти. Бу кўрсатма эса юридик жихатдан ҳали ҳам амалда. Бекор қилингани йўқ. Шунинг учун бу масала бўйича қўйилган постларни ( 1, 2, 3, 4 ) нотўғри талқин қилмаслик сўралади.

“Kundalik” компанияси томонидан берилган баёнотда эса баҳоларни таҳрирлаш ҳақида гап кетмоқда. Яъни, улар электрон журналда баҳоларни таҳрирлашнинг умуман иложи йўқ деган мазмунда тарқалган хабарга аниқлик киритишди ва бунга 72 соат вақт борлигини айтиб ўтишди.

15 апрелдан эса дарс ўтилган кундан бошлаб 72 соатдан кейин баҳоларни таҳрирлашни тақиқлаш ММТВнинг 2023 йил 16 мартдаги 04-04/2-119-сонли хатига асосан кучга киради.

Агар шу постдан кейин ҳам тушунмовчиликлар бўладиган бўлса, бугуноқ ушбу вазиятни «Youtube» саҳифамизда видеомурожаат шаклида батафсил тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз.

«Youtube» саҳифамизга ҳам обуна бўлиб қўйишни унутманг. Тез орада мазкур масала юзасидан тўлиқ маълумот берамиз.

Xalq ta'limi Info