Get Mystery Box with random crypto!

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун яна бир имконият яратилди Х | Oʻzbekiston XDP

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун яна бир имконият яратилди

Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастуридан хотин-қизларни қийнаб келаётган долзарб ижтимоий масалалар жой олган бўлиб, улардан бири муниципал уйларни ташкил этиш орқали бошпанага муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашдир.

Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун: Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Қисқа қилиб айтганда, уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун доирасида аниқ ва тиниқ белгилаб берилган. Ушбу тартиб билан партиямиз электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, яшаш шароити оғир, уй-жойсиз хотин-қизларнинг узоқ кутган муаммоларига ечим топилди. Бу борада олдимизда турган муҳим вазифа мазкур тартибнинг шаффоф, очиқ ва ошкора амалга ошишида ўз ҳиссамизни қўшиш ҳисобланади...

Гулшан Асатова,
ЎзХДП Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok