Get Mystery Box with random crypto!

Oʻzbekiston XDP

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP O
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.29K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP
instagram.com/uzxdp_mk

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2021-12-20 15:49:32
#Бизнинг_депутат

Халилла Ешимбетов,
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ва Жуқорғи Кенесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари.

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
323 views12:49
Ochish/sharhlash
2021-12-20 12:39:22 Ҳаддидан ошган инспекторнинг ҳатти-ҳаракати жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда автомобиль ювиш шаҳобчасида йўл патрул хизмати ходими ўз мансабини суистеъмол қилишга уринган ҳолат акс этган видео тарқалди. Бу шахс Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани ЙПХ ходими экани айтилаётган видеода у автомобилини навбатсиз ювдиришга уринган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимининг бу ҳатти-ҳаракати жамиятда ўзини устун олиш, оддий инсонларни менсимаслик сингари иллатлар ҳамон сақланиб қолаётганини англатади.

Халқ демократик партияси касбига доғ туширган, мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ЙПХ ходимга нисбатан тегишли тартибда жазо кўриш зарурлигини билдиради. Чунки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўзи биринчи навбатда ахлоқий меъёрларга ҳамда қонун-қоидаларга риоя қилиши лозим...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
303 views09:39
Ochish/sharhlash
2021-12-20 10:35:48
Байрам муносабати билан саховат тадбири ўтказилди

Халқ демократик партияси Нукус шаҳар кенгаши томонидан «Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди» шиори остида республика марказидаги “Қурылысшы” ва “Қос көл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хайрия тадбири ўтказилди.

Хайрия тадбири давомида “Оңғар Даулет Транс” масъулияти чекланган жамияти томонидан туҳфа этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар Янги йил байрами олдидан кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга топширилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
65 views07:35
Ochish/sharhlash
2021-12-20 10:03:35 Стратегик шериклик муносабатларини юқори даражага олиб чиқувчи тарихий ташриф

Корея Республикаси билан икки томонлама муносабатлар масалаларининг бутун мажмуи бўйича стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда худди шундай ютуқлар кузатилмоқда.

Бевосита Корея инвестициялари ва илғор технологияларини, имтиёзли кредитларини фаол жалб қилиш ҳамда саноат, энергетика, инфратузилма, автомобилсозлик, фан ва инновациялар, соғлиқни сақлаш ва туризмни ривожлантириш соҳаларида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун молия-техник ёрдам кўрсатилиши мамлакатимиз манфаатларига жавоб беради.

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Кореянинг ишончли шериклик муносабатлари тенг ҳуқуқлилик ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик асосида узоқ истиқболли хусусият касб этган. Хусусан, мамлакатларимиз иқтисодий ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораяпти. Корея Республикаси Осиё — Тинч океани минтақасида Ўзбекистоннинг етакчи савдо-иқтисодий ва инвестициявий шериги ҳисобланади. Ушбу мамлакат товар айирбошлаш ҳажми бўйича Хитой, Россия ҳамда Қозоғистондан сўнг тўртинчи ўринда туради. Кореянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасида Ўзбекистон улуши қарийб 50 фоизни ташкил қилади...

Муқаддас Уразалиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
106 views07:03
Ochish/sharhlash
2021-12-20 09:42:15 Партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар тўғрисида маълумот

___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
128 views06:42
Ochish/sharhlash
2021-12-20 09:37:01 Ўзбекистон – Корея:
ўзаро шериклик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон — Корея муносабатлари ҳақида гап кетганда, кейинги йилларда ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяётган, стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама ривожланиб бораётган икки давлат кўз олдимизда гавдаланади. Ўзаро муносабатлар пандемияга қарамасдан, изчил ривожланишда давом этмоқда.

Мураккаб шароитларда йирик инвестиция ва савдо лойиҳаларининг амалга оширилиши таъминланмоқда, янги кооперация объектлари ишга туширилмоқда. Жанубий кореялик шерикларнинг кўмаги ва иштирокида Тошкент шаҳрида минтақамиз учун ноёб бўлган замонавий болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилгани фикримиз тасдиғидир...

Ўрол ЎРАЗБОЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
115 views06:37
Ochish/sharhlash
2021-12-20 08:40:06
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

Халқ демократик партияси томонидан ушбу мақсадда ташкил этилган "Аёл соғлиги – жамият бойлиги" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир партия Хоразм вилояти Қўшкўпир туманининг энг чекка ҳудуди бўлган Ғозобод қишлоғида ўтказилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тадбир доирасида ташкил этилган тиббий кўрик давомида "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизлардан 150 нафари тиббий текширувдан ўтказилди. Шифокорлар хулосасига кўра соғлигида муаммо бўлган 7 нафар аёл бепул дори-дармонлар, 2 нафари даволаниши учун ордер билан таъминланди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
137 views05:40
Ochish/sharhlash
2021-12-20 08:30:16 Хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар

___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
166 views05:30
Ochish/sharhlash
2021-12-20 08:07:36 Имкониятлар ёшлар учун

Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутати Акмал Исмоиловнинг "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида иш билан банд бўлмаган ёшлар иштирокида ўтказган учрашувида шулар ҳақда тушунчалар берилди.

Жумладан, депутат ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги мавжуд имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредит ва субсидиялар хусусидаги саволларга батафасил жавоб берилди. Мурожаатига асосан, ишчиз ёшлардан бири ҳудуддаги 4-умумтаълим ўрта мактабига ишга жойлаштирилиб, шу жойнинг ўзида бандлиги таъминланди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
168 views05:07
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:52:57 Масъуллар жазога тортилиши керак

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, “Бестобе” ҚФЙда яшовчи фуқаронинг газ ва сув таъминоти йўқлигидан ҳали дунёга келмаган фарзанди она қорнида нобуд бўлгани борасида қилган арз-доди ижтимоий тармоқларда катта акс-садо берди. Натижада тармоқ фойдаланувчилари аҳолини куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан самарали таъминлай олмаётгани учун ҳокимият идораларини аёвсиз танқид, ҳақорат қилишган. Яна кимдир тасвирдаги эркакларга ҳамдардлик билдиради.

Халқ демократик партияси ва фракция аъзолари фикрича, агар ҳақиқатда сув ва газ таъминотидаги узилиш сабабли дунёга келмаган чақалоқ нобуд бўлгани исботланса, мазкур соҳага масъул шахслар жавобгарликка тортилиши керак. Бошқа томондан, куз-қиш мавсумида жойлардаги аҳолини коммунал хизматлар билан таъминлаш борасида самарали чоралар кўрилмас, масълият ва жавобгарлик ҳис қилинмас экан, нохуш ҳолатлар такрорланаверади...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
267 views05:52
Ochish/sharhlash