Get Mystery Box with random crypto!

Ta'lim nazorati

Telegram kanalining logotibi uztdi — Ta'lim nazorati T
Telegram kanalining logotibi uztdi — Ta'lim nazorati
Kanal manzili: @uztdi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 94.47K
Kanalning ta’rifi

Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)
Savollar bo‘yicha: @Uztdibot
Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 203

2021-02-15 13:03:57
Педагог кадрлар аттестацияси бўйича ИНФОГРАФИКА

2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси бошлангани ҳақида хабар берганимиздан сўнг, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га педагоглардан мингга яқин саволлар келиб тушди. Таълим инспекцияси мутахассислари томонидан барча саволларга жавоб қайтарилмоқда.

Мурожаатлар мазмунини таҳлил қилиб кўрилганда айрим педагоглар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ талабларидан яхши хабардор эмаслиги маълум бўлмоқда.

Шу сабабли мазкур низом талаблари инфографика кўринишида эълон қилинмоқда.

Ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар, янгиликлар ҳамда аттестация саволларидан намуналар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали эълон қилиб борилишини маълум қиламиз.
41.0K viewsedited  10:03
Ochish/sharhlash
2021-02-15 07:52:49 Тошкент вилоятида янги олий таълим муассасаси ташкил этилади

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур қарор билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Лойиҳага кўра:

университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятлари доирасида жавоб беради;

университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳам таъминланади;

университетда таълим жараёни Ўзбекистон Республикасининг олий таълим давлат таълим стандартлари ҳисобга олиниб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда хорижий тажрибага мувофиқ ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида амалга оширилади;

университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади;

университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасининг олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги дипломи берилади;

университет Тошкент вилояти, Қибрай тумани, "Салор" шаҳарча фуқаролар йиғини, Олийгоҳ кўчаси, 2-уй манзилида ташкил этилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
27.6K views04:52
Ochish/sharhlash
2021-02-14 20:06:23 Тарих ҳамда география фанлари ўқитувчилари диққатига !

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этишда давом этади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz (http://pka.tdi.uz/) - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

15-16 февраль кунлари (15 февраль соат 12:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси тарих ва география фанлари бўйича ўтказилади.

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:

Вилоят;
Туман;
Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;

Агар юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши ҳақида (тез кунларда) Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
7.2K views17:06
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:42:40 #Дипломларни_тан_олиш

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй ) 2021 йил 22-26 февраль кунлари соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Ҳуқуқшунослик», «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Ҳуқуқшунослик

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

Иқтисодиёт

Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш

Педагогика фанлари

Педагогика фанлари (Бошланғич таълим)


Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиради:

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорлар ҳамда тиббий ниқоби бўлмаганларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
24.7K views09:42
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:42:40 #Признания_документов

Определена дата тестовых испытаний для признания документов об образовании за рубежом

Во исполнении Положения о порядке признания документов об образовании, полученных в иностранных государствах, утвержденного постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 24 июля (№620), в Государственной инспекции по надзору за качеством образования (город Ташкент, Чиланзарский район, улица Нурхон, дом № 21 ) 22-26 февраля 2021 года планируется проведение тестовых испытаний по отраслям.

Дата сдачи тестовых испытаний и список участвующих в тестовых испытаниях по специальностям «Юриспруденция», «Здравоохранение и социальное обеспечение», «Экономика», «Сельское хозяйство, машиностроение, переработка и строительство» и «Подготовка учителей и педагогика» назначается по следующим специальностям:

Юриспруденция

Здравоохранение и социальное обеспечение

Экономика

Сельское хозяйство, машиностроение, переработка и строительство

Педагогические науки

Начальное образование

Испытания будут проведены с строгим соблюдением правил карантина.

Государственная инспекция по надзору за качеством образования предупреждает:

Не явившиеся вовремя
на тестовые испытания для признания документов об образовании, выданных в зарубежных странах, и претенденты, которые не числятся в списке участвующих в тестовых испытаниях и пришли без медицинской маски, не допускаются к экзаменам.

Официальные страницы Государственной инспекции по надзору за качеством образования

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
19.7K views09:42
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:00:38
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллигига бағишланади

Ким ёр анга илм толиби илм керак,
Ўргангали илм толиби илм керак.
Мен толиби илм толиби илм йўқ,
Мен борман илм толиби,илм керак.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
20.6K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:00:29 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
19.1K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:13:52Ҳудудий бошқармаларга кўрсатма юборилди: ўқитувчиларга астрономия фани бўйича алоҳида тоифа берилмайди

Бугунги кунда жойларда физика фани ўқитувчиларининг “Астрономия” фанини ўқитиш соатлари учун тўланаётган ойлик маошларида мос равишда улар эгалик қилаётган тегишли малака тоифаларини тан олиш бўйича тушунмовчиликлар юзага келаётганди.

Ушбу ҳолат бўйича физика фанидан олинган малака тоифаси сертификатлари астрономияга ҳам тааллуқли эканлигини ҳамда мазкур ҳолат бўйича Таълим инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар кўрилиши ҳақида маълум қилган эдик.

Ушбу тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга қуйидаги кўрсатмани юборди.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талабларига кўра умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фани “Физика”, “Физика ва астрономия” ҳамда “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

Шу боис умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фанини ўқитаётган юқорида кўрсатилган мутахассисликларга эга ўқитувчиларининг тегишли малака тоифаси “Астрономия” фани учун ҳам тадбиқ этилади.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш
@sh_xujaqulov
23.3K views12:13
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:44:13 Тарих ҳамда география фанлари ўқитувчилари диққатига !

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этишда давом этади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz (http://pka.tdi.uz/) - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

15-16 февраль кунлари (15 февраль соат 12:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси тарих ва география фанлари бўйича ўтказилади.

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:

Вилоят;
Туман;
Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;

Агар юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши ҳақида (тез кунларда) Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
84.9K viewsedited  08:44
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:43:32 Пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолиниши ва унга мос равишда ойлик маошлари тўланиши юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
47.4K views11:43
Ochish/sharhlash