Get Mystery Box with random crypto!

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича ИНФОГРАФИКА 2021 йилда ўт | Ta'lim nazorati

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича ИНФОГРАФИКА

2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси бошлангани ҳақида хабар берганимиздан сўнг, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га педагоглардан мингга яқин саволлар келиб тушди. Таълим инспекцияси мутахассислари томонидан барча саволларга жавоб қайтарилмоқда.

Мурожаатлар мазмунини таҳлил қилиб кўрилганда айрим педагоглар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ талабларидан яхши хабардор эмаслиги маълум бўлмоқда.

Шу сабабли мазкур низом талаблари инфографика кўринишида эълон қилинмоқда.

Ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар, янгиликлар ҳамда аттестация саволларидан намуналар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали эълон қилиб борилишини маълум қиламиз.