Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилоятида янги олий таълим муассасаси ташкил этилади | Ta'lim nazorati

Тошкент вилоятида янги олий таълим муассасаси ташкил этилади

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур қарор билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Лойиҳага кўра:

университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятлари доирасида жавоб беради;

университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳам таъминланади;

университетда таълим жараёни Ўзбекистон Республикасининг олий таълим давлат таълим стандартлари ҳисобга олиниб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда хорижий тажрибага мувофиқ ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида амалга оширилади;

университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади;

университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасининг олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги дипломи берилади;

университет Тошкент вилояти, Қибрай тумани, "Салор" шаҳарча фуқаролар йиғини, Олийгоҳ кўчаси, 2-уй манзилида ташкил этилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram