2021-05-27 12:56:05
kun.uz
#biz_haqimizda
А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти таълимни ислоҳ этиш мақсадида, салоҳиятли ходимлар учун юқори лавозим ва муносиб маош таклиф этади.
Шунингдек, институт ходимларига хорижда ўқиш ва малака ошириш имконияти ҳам тақдим этилади.
Педагог-ходимлар малакасини ошириш билан чекланмасдан, том маънодаги илмий-тадқиқот даргоҳига айланаётган А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти қуйидаги лавозимларга ишга таклиф қилади:
— Таълим инновацияларини жорий этиш бўйича директор ўринбосари; (ойлик маоши: 7904144)
— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири; (ойлик маоши: 7459803)
— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими бош илмий ходими; (ойлик маоши: 6383130)
— Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими бош илмий ходими; (ойлик маоши: 6383130)
— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири; (ойлик маоши: 7459803)
— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими бош илмий ходими; (ойлик маоши: 6383130)
— Мактаб ва мактабдан ташқари таълим муаммоларини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
(ойлик маоши: 7459803)
— Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими бошлиғи; (ойлик маоши: 1605200 устама кўзда тутилган)
— Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими бош илмий ходими; (ойлик маоши: 6383130)
— "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасини жорий этиш ва ривожлантириш илмий тадқиқот бўлими мудири; (ойлик маоши: 7459803)
— "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасини жорий этиш ва ривожлантириш илмий тадқиқот бўлими бош илмий ходими. (ойлик маоши: 6383130)
Ишга кириш истагида бўлган талабгорлар ойлик маош ва хизмат вазифалари тўғрисидаги батафсил маълумотни Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали https://t.me/vacancy_argos/1239 ҳаволаси орқали олиши ва электрон ариза беришлари сўралади.
Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг Telegram |Facebook |Website|YouTube
9.4K views09:56