Тарих ҳамда география фанлари ўқитувчилари диққатига ! Таълим | Ta'lim nazorati
Тарих ҳамда география фанлари ўқитувчилари диққатига !
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этишда давом этади.
Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz (http://pka.tdi.uz/) - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.
15-16 февраль кунлари(15 февраль соат 12:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси тарих ва география фанлари бўйича ўтказилади.
http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.
Login-test Parol –test
Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:
pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:
Вилоят; Туман; Таълим муассасаси (рақами ёки номи) Педагогнинг ФИШ (тўлиқ); Аттестациядан ўтаётган ўқув фани; Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;
Агар юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.
Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши ҳақида (тез кунларда) Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари Telegram | Facebook| YouTube|Instagram