Get Mystery Box with random crypto!

​Ҳудудий бошқармаларга кўрсатма юборилди: ўқитувчиларга астрон | Ta'lim nazorati

Ҳудудий бошқармаларга кўрсатма юборилди: ўқитувчиларга астрономия фани бўйича алоҳида тоифа берилмайди

Бугунги кунда жойларда физика фани ўқитувчиларининг “Астрономия” фанини ўқитиш соатлари учун тўланаётган ойлик маошларида мос равишда улар эгалик қилаётган тегишли малака тоифаларини тан олиш бўйича тушунмовчиликлар юзага келаётганди.

Ушбу ҳолат бўйича физика фанидан олинган малака тоифаси сертификатлари астрономияга ҳам тааллуқли эканлигини ҳамда мазкур ҳолат бўйича Таълим инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар кўрилиши ҳақида маълум қилган эдик.

Ушбу тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга қуйидаги кўрсатмани юборди.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талабларига кўра умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фани “Физика”, “Физика ва астрономия” ҳамда “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

Шу боис умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фанини ўқитаётган юқорида кўрсатилган мутахассисликларга эга ўқитувчиларининг тегишли малака тоифаси “Астрономия” фани учун ҳам тадбиқ этилади.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш
@sh_xujaqulov