Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura B
Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.75K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 125

2022-09-23 16:32:16
1.5K views13:32
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:26:22 Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов бошчилигида Мирзаобод тумани “Ойдин” маҳалласида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни туман сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида ўрганилди.

Дастлаб, тадбиркорлар Ш.Онорқулова ва Ф.Каракуловаларнинг "Устоз-шогирд" анъанаси бўйича олиб бораётган тикувчилик фаолияти билан танишилди. Ушбу тадбиркорлар 10 нафар ёшларга тикувчилик ҳунарини ўргатмоқда. Ҳунар ўрганган ёшларга сертификат берилиб, субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб берилади.

Шунингдек, ҳудуддаги 14-сонли умумтаълим мактаби қошида 1000 дан ортиқ турли адабиётларга эга бўлган кутубхона фаолияти билан танишилди. Вилоят прокурори маҳалла ёшлари учун "Заковат" ва шу каби интеллектуал ўйинлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида фаолият юритаётган савдо дўконларида нарх-наво ҳолати ўрганилиб, туман сектор раҳбарларига озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари асоссиз равишда оширилишининг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

@uzbprokuratura
2.6K views12:26
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:26:22
2.2K views12:26
Ochish/sharhlash
2022-09-23 14:55:45 Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, ечимини топмаётган муаммо ва таклифларни жойида ўрганиб, ижобий ҳал этиш мақсадида Жиззах шаҳрида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Сайёр кабулда 100 нафардан зиёд фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан 42 та мурожаатлар жойида қаноатлантирилди.

Мисол учун, бандлик масаласида мурожаат қилган 1 нафар фуқаронинг масаласи жойида ҳал этилди, 9 нафар фуқароларга тиббий анжомлар ва соғлиқларини тиклашлари учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.

Қабул давомида 5 нафар хотин-қизларга касб-хунарга ўқишлари учун сертификатлар, 9 нафар ёшларга пайвандлаш ускуналари, "Ишга марҳамат мономаркази"да ўқиш истагини билдирган 20 нафар ёшларга касб эгаллашлари учун йўлланмалар, 22 нафарига субсидия асосида тикув машиналари ва микротўлқинли печь ускуналари топширилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшларга эсдалик учун бадиий китоблар топширилди.

@uzbprokuratura
2.9K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-09-23 14:55:45
2.6K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-09-08 14:21:14 Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ҳудудда қурувчи ташкилот томонидан 58 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 797,7 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@uzbprokuratura
761 views11:21
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:49:22 Президентнинг 11.11.2020 йилдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сон қарорига кўра, Мўйноқ туманида ҳудудий инвестиция дастурлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда қиймати 225,385 млрд. сўмлик 30 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларнинг 6 таси қишлоқ хўжалиги, 1 таси ишлаб чиқариш, 12 таси саноат, 11 таси хизмат кўрсатиш соҳалари ҳиссасига тўғри келади.

Бугунги кунда, туманда тўлиқ ишга тушган лойиҳалар сони 2 тани ташкил қилиб, мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида қиймати 4,3 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.

Мисол учун, “Tursinbek Dent” МЧЖ томонидан аҳолига стомотология хизматини кўрсатиш лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида 5 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди ва аҳолининг сифатли тиббий ёрдам олишга бўлган талаби тўлиқ қондирилди.

Ёки, “Karakalpak Aral Travel” МЧЖ томонидан артемия цистасини қайта ишлаш лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида жами 20 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Бош прокуратура томонидан лойиҳа ташаббускорларини қўллаб – қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция ва ташқи-савдо вазирлиги, тижорат банклари иштирокида учрашув ташкиллаштирилди ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари беъвосита жойига чиқган ҳолда ўрганилди.

Мазкур ўрганишлар натижасига кўра, 14 та лойиҳа учун 1 416 га ер майдони, 8 та лойиҳа учун 150.2 млрд. сўм миқдорда кредит маблағлари, 4 та лойиҳа учун бино иншооти ажратилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

@uzbprokuratura
2.2K views13:49
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:49:22
2.0K views13:49
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:06:12
Наманган шаҳрида аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

@uzbprokuratura
2.6K views13:06
Ochish/sharhlash
2022-09-07 15:55:54
Нукус шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича "Қорақалпоғистон Республикаси прокурори кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда туман (шаҳар)лардан 17 та жамоа таркибида 120 нафардан ортиқ спортчи ёшлари қатнашиб, иштирокчилар турли вазн тоифасида беллашдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев мусобақа иштирокчиларини 6 сентябрь – "Кураш миллий спорт тури куни" билан табриклади.

Қизғин тарзда ўтказилган мусобақада 1-ўринни Қўнғирот тумани, 2-ўринни Амударё тумани, 3-ўринни Кегейли ва Нукус тумани жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

@uzbprokuratura
3.1K views12:55
Ochish/sharhlash