Get Mystery Box with random crypto!

Президентнинг 11.11.2020 йилдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпо | Bosh prokuratura

Президентнинг 11.11.2020 йилдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сон қарорига кўра, Мўйноқ туманида ҳудудий инвестиция дастурлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда қиймати 225,385 млрд. сўмлик 30 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларнинг 6 таси қишлоқ хўжалиги, 1 таси ишлаб чиқариш, 12 таси саноат, 11 таси хизмат кўрсатиш соҳалари ҳиссасига тўғри келади.

Бугунги кунда, туманда тўлиқ ишга тушган лойиҳалар сони 2 тани ташкил қилиб, мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида қиймати 4,3 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.

Мисол учун, “Tursinbek Dent” МЧЖ томонидан аҳолига стомотология хизматини кўрсатиш лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида 5 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди ва аҳолининг сифатли тиббий ёрдам олишга бўлган талаби тўлиқ қондирилди.

Ёки, “Karakalpak Aral Travel” МЧЖ томонидан артемия цистасини қайта ишлаш лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида жами 20 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Бош прокуратура томонидан лойиҳа ташаббускорларини қўллаб – қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция ва ташқи-савдо вазирлиги, тижорат банклари иштирокида учрашув ташкиллаштирилди ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари беъвосита жойига чиқган ҳолда ўрганилди.

Мазкур ўрганишлар натижасига кўра, 14 та лойиҳа учун 1 416 га ер майдони, 8 та лойиҳа учун 150.2 млрд. сўм миқдорда кредит маблағлари, 4 та лойиҳа учун бино иншооти ажратилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

@uzbprokuratura