Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura B
Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.75K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 124

2022-09-26 13:12:41 Фуқаролик жамияти институтлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги танлов ғолиблари тақдирланди

Бугун Адлия вазирлигида Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида “Фуқаролик жамияти институтларини коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” қўшма танлови ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда фаоллик, жонбозлик кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамиятнинг тараққий этишида муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 17 июнидан 10 июлигача грант олиш учун 18 та ННТдан аризалар келиб тушиб, уларнинг орасидан баҳолаш комиссияси қарорига кўра 9 та ННТ таклифлари юқори балл олди. Булар қаторидан “Тараққиёт стратегияси” маркази (Тошкент шаҳри), “Чехра” аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази (Фарғона вилояти), “Мулоқот” жамоат бирлашмаси (Тошкент шаҳри), “Истиқболли авлод” Республика ижтимоий ахборот маркази Сирдарё вилояти филиали (Сирдарё вилояти), “Зиёнур” аёллар ва ўсмирларни ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик қўллаб-қувватлаш маркази (Фарғона вилояти), “Инсон ҳуқуқлари маданияти маркази” (Тошкент шаҳри), “Тошкент аёллар тадбиркорлик маркази” (Тошкент шаҳри), “Республика ёш олимлар кенгаши” (Тошкент шаҳри) ва “Тараққиёт” ННТ (Бухоро вилояти) ўрин олди.

Ғолиблар БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида молиялаштирилади.

Албатта, мазкур ташкил этилган қўшма танлов фуқаролик жамияти институтларига давлат ва жамият ҳаётининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган иллат – коррупцияга нисбатан муросасиз курашда иштирок этишларида янги имкониятларни очиб беради.

Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнига, шу жумладан, инновацион ечимлар ёрдамида жалб этиш орқали аниқ мақсадли тадбирларни амалиётга жорий этиш учун шарт-шароит яратади.

Тадбир якунида ғолиб ННТларга махсус сертификатлар топширилди.

@uzbprokuratura
3.1K views10:12
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:12:41
2.9K views10:12
Ochish/sharhlash
2022-09-25 12:20:09 Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали прокуратура органлари тизимидаги янгиликлар ва хабарларни кузатиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, прокуратура, департамент ва бюрога мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун уларда Ишонч телефонлари ташкил қилинган.


Қуйидаги рўйхат билан танишишингиз мумкин:
1.7K views09:20
Ochish/sharhlash
2022-09-25 12:19:28 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
1.6K views09:19
Ochish/sharhlash
2022-09-24 18:29:17
Конимех туманида амалга оширилаётган ўзгаришлардан лавҳа

@uzbprokuratura
1.8K views15:29
Ochish/sharhlash
2022-09-24 16:23:38
Республика Ҳарбий прокуратураси мажлислар залида Бош прокурор ўринбосари -Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков раислигида 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумҳалқ байрами арафасида тизимда узоқ йиллар самарали ва ҳалол меҳнат қилган фахрийлар билан “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда Республика Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси, Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамда видеоконференция алоқаси орқали барча ҳудудий ҳарбий прокуратуралар прокурор-тергов ходимлари қатнашди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлаш жамоатчилик маркази раиси Ботир Калонов бошчилигида ташриф буюрган фахрийларимиз ўз ҳаётий тажрибалари билан прокурор-тергов ходимлари билан ўртоқлашдилар.

@uzbprokuratura
3.3K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-09-24 15:19:52
Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов томонидан Янгиер шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Унда жами 64 нафар фуқаролар иштирок этиб, 23 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Қабулидан сўнг, ҳудуддаги ишсиз бўлган хотин-қизлар ва ёшларга ўзи ўзини банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари топширилди.

Жумладан, 3 нафар аёлга тикувчилик дастгоҳи, 3 нафарига микротўлқинли печ ва 2 нафар ёшга пайвандлаш ускунаси ҳамда замонавий газ плиталари берилди.

Бу орқали 6 нафар "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг ва 2 нафар "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи ёшларнинг бандлиги таъминланди.

@uzbprokuratura
3.4K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-09-24 13:11:08
Тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини бартараф этиш - устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу боис, Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган навбатдаги “Очиқ мулоқот” шаклидаги учрашувда Давлат солиқ, божхона, Марказий банк, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги бошқармалари, тижорат банклари, кадастр агентлиги, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси раҳбарлари, мутасадди бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари, экспортёр корхоналар, инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорлик фаолияти билан боғлик 42 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан 37 таси жойида ўз ечими топди, қолган 5 таси қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Бу каби учрашувлар мунтазам равишда ўтказилиб борилиши таъминланмоқда.

@uzbprokuratura
4.1K views10:11
Ochish/sharhlash
2022-09-23 16:32:17 Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Йулдашев принял участие в 20-м юбилейном заседании Генеральных прокуроров государств-членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС), проводимом в г.Астане (Республика Казахстан)

В работе заседания приняли участие делегации Генеральных прокуратур Казахстана, Кыргызии, России, Таджикистана и Узбекистана, а также в онлайн формате Генеральные прокуроры Китая, Индии и Пакистана.

Торжественное открытие заседания началось с выступления Помощника Президента Республики Казахстан – Секретаря Совета безопасности Г. Нурдаулетова, который зачитал приветственное слова Президента Казахстана.

Также, с приветственным словом выступил Генеральный секретарь ШОС Чжан Мин, который отметил важность сотрудничества между надзорными органами в целях защиты прав человека и реагирования на современные вызовы и угрозы.

В свою очередь Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Йулдашев выступил с докладом касательно задач органов прокуратуры в сфере возврата активов, незаконно выведенных за рубеж, также была отмечено деятельность межведомственной комиссии, который координирует действия в данном направлении.

В рамках обсуждения генеральные прокуроры были едины во мнении о необходимости наращивания партнерства правоохранительных органов государств-членов ШОС и объединения усилий в улучшении коммуникаций для эффективной работы по противодействию транснациональным экономическим преступлениям.

По итогам мероприятия руководителями генеральных прокуратур подписан протокол заседания, определяющий приоритетные задачи по дальнейшему развитию взаимодействий и обмену передовым опытом по вопросам возврата активов, незаконно выведенных за рубеж.

@uzbprokuratura
1.7K views13:32
Ochish/sharhlash
2022-09-23 16:32:16 Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 20-юбилей йиғилишида иштирок этди

Йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Бош прокуратураси делегациялари, шунингдек, онлайн тарзда Хитой, Ҳиндистон ва Покистон Бош прокурорлари иштирок этишди.

Йиғилишнинг тантанали очилишида Қозоғистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Г.Нурдаулетов Қозоғистон Президентининг табрик сўзларини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин кириш сўзи билан иштирок этиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, замонавий чақириқ ва таҳдидларга жавоб беришда назорат органлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларни қайтариш бўйича прокуратура органларининг вазифалари ҳамда бу борадаги ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро комиссияси фаолияти бўйича маъруза қилди.

Муҳокамалар доирасида Бош прокурорлар трансмиллий иқтисодий жиноятларга қарши самарали курашиш мақсадида ШҲТга аъзо давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва уларни яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлашди.

Тадбир якунлари бўйича Бош прокуратура органлари раҳбарлари томонидан чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларни қайтариш, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва илғор тажриба алмашиш бўйича устувор вазифалар белгиланган йиғилиш баёномаси имзоланди.

@uzbprokuratura
1.5K views13:32
Ochish/sharhlash