Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura B
Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.75K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 123

2022-09-27 09:16:37
Бош прокурор кубоги мусобақаси ўтказилди

@uzbprokuratura
4.6K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:16:29 Фахрийлар - эътибор ва эъзозда

Навоий вилояти прокуратураси
томонидан прокуратура органларида узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилган фахрийларнинг Хоразм вилоятига саёҳати ташкиллаштирилди.

Дастлаб, фахрийлар кўҳна Хива шаҳрида жойлашган, Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлиги бўлган Ичан Қалъанинг тарихи билан таништирилди.

Ўзига хос тарихий шаҳарсозлик анъаналари, қадимий нақшлари билан жаҳон ҳамжамиятини ҳайратлантириб келаётган бу шаҳар иштирокчиларда ҳам катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, меҳмонлар жасорати билан тарихда ўчмас ном қолдирган Жалолиддин Мангубердининг ёдгорлик мажмуасига боришди.

Таъкидлаш лозимкни, султоннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.

Мазкур саёҳатда фахрийлар тадбир давомида улуғ аждодларимиз томонидан бунёд этилган ноёб меъморий ёдгорликлар, мақбараларини асраб-авайлаш, обод этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Кексалик гаштини сураётган ота ва онахонларимиз бу эътибор ва саёҳатдан жуда хурсанд.

@uzbprokuratura
4.1K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:16:29
3.4K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-09-26 16:19:19 Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов томонидан прокуратура органлари ходимлари кўмагида Боёвут туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари туман сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идора вакиллари иштирокида кўздан кечирилди.

Жумладан, "Ифтихор" маҳалласида 7 км таъмирталаб йўллар асфальт қилиниб, маҳаллага кириш кўприги таъмирланди, кам қувватли 1 дона трансформатор ҳамда 25 та яроқсиз сим ёғочларни янгисига алмаштириш, маҳалладаги 500 га яқин хонадонга тоза ичимлик суви етказиб бериш, "Ёшлик" ва "Анъана" кўчаларига тош-шағал ётқизилиб, йўлларни таъмирлаш, "Прокурор ва ёшлар боғи" ташкил қилиниб, 400 га яқин манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, "Сайрам" ва "Она замин" кўчаларига ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 15 та хонадон табиий газ тармоғига уланди. Маҳалла биноси тўлиқ таъмирланиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Туман сектор раҳбарларига бу борада олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

@uzbprokuratura
2.0K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-09-26 16:19:19
1.8K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-09-26 16:19:09
Қашқадарё вилоятида ўтказилган "Уч авлод" учрашуви тафсилотлари

@uzbprokuratura
2.0K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-09-26 16:07:20
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида Шайхонтоҳур тумани сектор раҳбарлари билан биргаликда туман ҳудудидан ўтган Тошкент халқа автомобиль йўлига туташ ҳудудларда амалга оширилган ободонлаштириш ишлари билан танишилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Ўрда" маҳалласида "Обод маҳалла" Давлат дастури асосида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёни билан танишилиб, ушбу маҳаллада яшовчи ногирон фуқаро И.Рашидовнинг ҳолидан хабар олинди.

@uzbprokuratura
2.1K views13:07
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:12:54
Бухоро вилоятининг “Пойи Калон” мажмуасида кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт – қудратли бўлур!” шиори остида эркаклар ва аёллар ўртасида “Бухоро вилояти ҳокими ва вилоят прокурори кубоги” вилоят очиқ кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Б.Зарипов, вилоят прокурори М.Истамов ва спорт фахрийлари иштирок этишди.

Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган кучли полвонлар ўртасида баҳслар қизғин бўлиб ўтди.

Кўтаринки руҳда ўтган мусобақа якунида 1-ўринни Бухоро, 2-ўринни Навоий, 3-ўринни Сурхондарё вилояти жамоаси қўлга киритди.

Ғолиблар пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@uzbprokuratura
3.0K views12:12
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:59:47 ​​Болаларни моддий жиҳатдан таъминлаш ҳар қандай ҳолатда кафолатланади

Президентнинг 07.03.2022 йилдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сон Фармонига асосан, Мажбурий ижро бюроси ҳузурида "Алимент тўловлари жамғармаси" ташкил этилган.

Ушбу жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни қоплаб бериш учун шакллантирилган.

Яратилган ушбу имкониятлар натижасида бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган ижро ишлари бўйича 5 нафар ундирувчига жами 100,4 млн. сўм алимент пуллари жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилди ва ҳозирда яна 12 нафар боланинг 199 млн. сўмлик алимент пулларини тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг ажримига асосан, судланувчи А.Джуматаев (қарздор)дан ундирувчи А.Эринбаева фойдасига 33,3 млн. сўм миқдоридаги тўланмаган алимент пуллари жамғарма ҳисобидан ундириб берилди.

@uzbprokuratura
3.5K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:57:46
Бўстон туманида кураш бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

@uzbprokuratura
2.6K views10:57
Ochish/sharhlash