Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ҳудудда қурувчи ташкилот | Bosh prokuratura

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ҳудудда қурувчи ташкилот томонидан 58 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 797,7 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@uzbprokuratura