Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
31.75K
Kanalning ta’rifi
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
2
Oxirgi xabar 121
2022-10-02 09:45:28
4.8K views06:45
2022-10-02 09:37:39
Бош прокуратурада 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
@uzbprokuratura
6.8K viewsedited 06:37
2022-10-02 09:37:00
В Генеральной прокуратуре состоялось торжественное мероприятие, посвященное Дню учителей и наставников.
@uzbprokuratura
6.5K views06:37
2022-10-01 15:19:04
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва унга тенглаштирилган вилоятларда 1 октябрь – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
@uzbprokuratura
7.5K views12:19
2022-09-29 16:31:15
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси
Шавкатжон Жўраевич Рахимов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Ш.Рахимов тайинловга қадар Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган.
═══════════
НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ
В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции
Рахимов Шавкатжон Жураевич назначен прокурором Ташкентской области.
Ш.Рахимов ранее занимал должность заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан.
@uzbprokuratura
5.3K views13:31
2022-09-29 16:10:35
Сирдарё вилояти прокурори, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Гулистон туманидаги қатор маҳаллаларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилишди.
@uzbprokuratura
3.8K views13:10
2022-09-28 17:08:51
Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов томонидан вилоят Халқ қабулхонасида мунтазам равишда фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий қабулда 9 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилиб, уларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Жумладан, фуқаро С.Имомқулованинг соғлиғини тиклашда даволаниш учун амалий ёрдам бериш ҳақидаги ва яна шу каби 2 та мурожаат масъуллар иштирокида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Шу билан бирга, 3 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 3 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги сабабли, иш юритувга қабул қилинди.
@uzbprokuratura
6.2K views14:08
2022-09-28 17:08:44
Марҳамат туманида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси
@uzbprokuratura
5.1K views14:08
2022-09-28 15:49:02
Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди
Фуқаро Р.Э. Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда, Х.И. "Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисида"ги 22.04.2022 йилдаги баённомага асосан, Қўштепа тумани “Соҳибкор” маҳалласидан “S.I.O.” фермер хўжалигига боғдорчилик учун 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами
11,3 гектар ер майдонидан
2,0 гектар қисмига тегишли ҳужжатларни ноқонуний равишда расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳолда
40 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пуллардан
10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
@uzbprokuratura
5.3K views12:49
2022-09-28 15:04:49
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида Шайхонтоҳур тумани сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашилиб, маҳаллаларда мавжуд муаммолар тингланди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Шунингдек, "Ўрда" маҳалласида жойлашган 37-сонли ихтисослаштирилган таълим мактабида "Обод маҳалла" давлат дастури асосида амалга оширилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.
Буюртмачи ва пудрат ташкилотлар билан суҳбатлашилиб, давлат томонидан ажратилган маблағларни мақсадли ишлатиш ҳамда объектни белгиланган муддатда сифатли тарзда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
@uzbprokuratura
5.2K viewsedited 12:04