Get Mystery Box with random crypto!

Нукус шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича 'Қорақалпоғистон Рес | Bosh prokuratura

Нукус шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича "Қорақалпоғистон Республикаси прокурори кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда туман (шаҳар)лардан 17 та жамоа таркибида 120 нафардан ортиқ спортчи ёшлари қатнашиб, иштирокчилар турли вазн тоифасида беллашдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев мусобақа иштирокчиларини 6 сентябрь – "Кураш миллий спорт тури куни" билан табриклади.

Қизғин тарзда ўтказилган мусобақада 1-ўринни Қўнғирот тумани, 2-ўринни Амударё тумани, 3-ўринни Кегейли ва Нукус тумани жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

@uzbprokuratura