Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura B
Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.75K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 128

2022-08-31 12:56:28 Фарғона вилояти прокурорининг фармойиши асосида вилоят 2-сектори ҳудудида жорий йилнинг август ойи “Тозалик ва ободонлаштириш” ойлиги деб эълон қилинди.

Ушбу тадбирлар доирасида туман (шаҳар) прокурорлари секторларида ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида ҳосил бўлган маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетиш, манзарали дарахт ва гуллар экиш, ариқ ва зовурларни тозалаш каби амалий ишлар билан бир қаторда, маданий ва маърифий тадбирлар ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, ҳудудлардаги 2,2 минг тонна яқин маиший чиқиндилар олиб чиқиб ташланди, 760 туп манзарали дарахтлар, 9 мингдан зиёд гуллар экилди, 50 мингдан ортиқ дарахтларга ишлов берилди, 12 км. яқин ариқ ва зовурлар тозаланди, 346 км. ички йўлларга шағал ётқизилди, 32 км. қисми асфальтланди, 300 га яқин эскирган баннерлар янгисига алмаштирилди.

Шунингдек, секторда аҳоли муаммолари бартараф этишда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси имкониятлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилиб, ҳудуддаги 45 та лойиҳалар учун ажратилган 21 млрд. сўмдан ортиқ маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатилган ҳамда иш жараёнлари мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Ҳудудларда 200 дан зиёд байрам тадбирларига бағишланган маданий ва марифий тадбирлар ўтказилиб, 2-сектор раҳбарларининг кўмагида 29 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Бу борада тадбирлар давом этмоқда.

@uzbprokuratura
1.9K views09:56
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:56:28
1.6K views09:56
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:41:28
Президентимизнинг 28.01.2022 йилдаги "2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармонига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев томонидан мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, мажлис ўтказилди.

Мажлисда барча туман (шаҳар)лардан таклиф қилинган мактаб директорлари ва хўжалик юритувчи субъектлар иштирок этиб, ундан 1-4 синф ўқувчиларига “кейтеринг” ташкилотлари томонидан етказиб бериладиган таомлар таркиби ва сифати устидан доимий жамоатчилик назоратини ўрнатиш масаласи муҳокама қилиниб, масъулларга кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

@uzbprokuratura
2.0K views09:41
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:19:18
Республикамизнинг барча ҳудудларида истиқлолимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамасида ўтказилган байрам тадбирида Қуролли Кучларда жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ҳарбий прокуратура органлари ходимлари Бош прокурор ва Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирларининг буйруқлари билан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, навбатдаги ҳарбий унвон билан мукофотландилар.

Тадбирда Бош прокурорининг ўринбосари-Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков томонидан охирги йилларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳақиқий ҳимоячиси - “Халқ прокуратураси”га айланлигини эътироф этилди.

@uzbprokuratura
2.4K viewsedited  09:19
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:46:00 “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида Бош прокуратурада мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Видеоконференция орқали ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан прокуратура органлари олдига қўйилаётган масъулиятли вазифалар моҳияти ҳақида тўхталиб, уларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятларни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда прокуратура органларининг фидойи ходимлари фаолияти ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан юксак баҳоланаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 августдаги Фармони билан прокуратура органлари ходимларининг бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди: 9 нафар ходим II даражали “Шон-шараф” ордени, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди.

Тадбирда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров томонидан мукофотланганларга ушбу медаллар тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам Бош прокурор томонидан рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, 2021 йил якуни бўйича ўтказилган касбий танловлар бўйича "Энг яхши прокурор" (Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов), "Энг яхши терговчи" (Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Умаров) ва "Энг яхши давлат айбловчиси" (Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Зеба Кенжаева) номинациялари бўйича ғолиб деб топилган ходимлар тақдирланди.

@uzbprokuratura
7.0K views15:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:45:52
5.4K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:45:30
5.4K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:45:14
5.2K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:17:35
Ўзбекистондаги конституцион ислоҳотлар (37-модда)

Мавзу юзасидан Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ўктам Ўтаев фикр билдирди.

@uzbprokuratura
3.5K viewsedited  08:17
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:58:25 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
3.6K views05:58
Ochish/sharhlash