Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33.98K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-01-19 12:34:38
Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилади

Бунда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши белгиланмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.9K views09:34
Ochish/sharhlash
2024-01-19 09:21:35
ДХХ: Самарқандда «Макаров» пистолетини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс харидорга 1 дона «Макаров» пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.5K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2024-01-19 07:46:37
Ўзбекистон Президенти Хитойга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.6K views04:46
Ochish/sharhlash
2024-01-18 16:00:30
Тошкентга Fly Khiva авиакомпаниясининг илк самолёти етиб келди

“Тошкент” халқаро аэропортида “Fly Khiva” маҳаллий авиакомпаниясининг Рейкьявик (Исландия) шаҳридан келган ҳаво кемаси кутиб олинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
12.8K views13:00
Ochish/sharhlash
2024-01-18 12:52:29 Охирги беш йилда 9 та энергетика, нефт-газ ва металлургия лойиҳалари ишга тушди. Келгуси йилларда “Мустақиллик – 25” лойиҳаси, 30 га яқин мобиль компрессор станциялари ва 6 та буғ-газ қурилмаларини фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
12.6K views09:52
Ochish/sharhlash
2024-01-18 12:06:37
Йиғилишда ўтган йили хомашё, материал ва тайёр маҳсулотларнинг ташқи савдо динамикаси таҳлил қилинди.

Мавжуд ресурслар, айниқса, озиқ-овқат саноатидаги имкониятларимизни ишга солиб, ички бозорни тўлдириш учун салоҳият юқорилигига қарамай, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ўтган йили Сурхондарёда 16 фоиз, Андижонда 21 фоиз, Жиззахда 3 фоизга камайгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Самарқандда ишлаб чиқарилган макарон маҳсулотлари ҳажми ҳудудий эҳтиёжни ярмини ҳам қопламайди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда 25 турдаги озиқ-овқатни ўзимизда ишлаб чиқаришни бошлаш топширилди. Бу корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилади, уларга хориждан малакали технолог ва маркетологлар жалб қилинади.

Шунингдек, масъулларга хорижий брендлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш топширилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.6K views09:06
Ochish/sharhlash
2024-01-16 15:41:58 Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз борадиган давлатлар сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

2024 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикасининг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Аққулов ва БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул Ўзбекистон Ҳукумати билан БАА Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколини имзолади.

Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.

Маълумот учун: 2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 млн. АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.

Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.


Каналга уланиш: 
@uzauz
13.4K views12:41
Ochish/sharhlash
2024-01-16 11:38:31 319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмаган

319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари
аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмагани қайд этилди.

Жумладан, Ш.Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 та ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз.

Ушбу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.3K views08:38
Ochish/sharhlash
2024-01-15 18:55:34
Сўнгги йилларда геология соҳасига йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилган

Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
12.9K views15:55
Ochish/sharhlash
2024-01-12 18:16:15
Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати тузилди

Бунда ҳудуддаги таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларида 27 та сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Ушбу рўйхатга аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган 30 та шаҳар киритилган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
15.5K views15:16
Ochish/sharhlash