Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ: Самарқандда «Макаров» пистолетини сотмоқчи бўлган шахс уш | UzA | Tezkor xabarlar

ДХХ: Самарқандда «Макаров» пистолетини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс харидорга 1 дона «Макаров» пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz