Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 179

2022-10-04 20:58:45
Будапештда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.

Томонлар келажакда икки томонлама товар айирбошлашни 500 миллион долларга етказиш режасини рўёбга чиқаришга келишиб олишди.

Виктор Орбан Венгрия Ўзбекистонни ўзининг «муҳим ва узоқ муддатли ҳамкори» деб ҳисоблашини билдирди.

Томонлар яқинда ўтказилган бизнес-форумнинг муваффақиятли якунлари, яъни қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган инвестиция ва савдо битимлари имзолангани натижадор ҳамкорликнинг аниқ амалий натижаси бўлганини қайд этди.

Ушбу режаларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Будапештда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси очилиши маълум қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
3.4K views17:58
Ochish/sharhlash
2022-10-04 20:44:18
Виктор Орбан Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанддаги биринчи саммитида қатнашади

Будапештдаги «Кармелита» саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан тор доирада икки томонлама музокара ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Венгрия Бош вазири жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этишини тасдиқлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
3.4K views17:44
Ochish/sharhlash
2022-10-04 15:41:46
Ўзбекистон ва Венгрия устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма фонд яратади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Унда фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, электроника ва электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм тармоқлари ва автомобилсозлик каби соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма фонд ташкил этилиши ва у тез фурсатда иш бошлаши айтилди.

Фақат Венгрия компаниялари учун мўлжалланган алоҳида саноат зонасини яратиш ва уни барча зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш таклиф қилинди.

«Ҳар бир тадбиркорни мамлакатимизга келиб, бугунги кунда инвестициялар учун энг яхши жой Ўзбекистон эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилишга таклиф этаман», – деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Венгрия делегациясининг ҳар бир аъзоси билан алоҳида мулоқот қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
5.0K views12:41
Ochish/sharhlash
2022-10-04 15:26:11
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Саудия Арабистонида ўтказилади

Сироат тоғ тизмаси бағрида қурилиши режалаштирилган TROJENA мажмуаси қишки Осиё ўйинлари маскани сифатида танланди.

Мазкур иншоот Форс кўрфазидаги биринчи очиқ чанғи курорти бўлиб, Сироат тоғи бағрида бунёд этиладиган 500 миллиард доллар қийматга эга NEOM қурилиш лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
4.9K views12:26
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:59:00
12 ёшли қиз IELTS синовларидан 7 балл олди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 40-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Диёра Туйчиева 12 ёшида IELTS синовларидан 7 балл олди.

Диёра инглиз тилини ўрганишни 8 ёшидан бошлаган. У инглиз тили грамматикасини кейинги 3 йил ичида ўзлаштирган. Устози Мадина Жалилованинг айтишича, шогирди билан ҳар куни 7 ёки 8 соат, баъзан 12 соатгача ишлаган.

«Диёра билан дастлаб инглиз тилида чиройли гапиришни, Basiс Listening материалларидан фойдаланишни машқ қилдик. У LASER A1, A2, B1, MINDSET Foundation китобларини қунт билан ўрганди. Сўзларни шунчаки ёдлаб олишни фойдаси йўқлигини, нутқда сўзларни фаол ишлатиш кераклигини тушунтирганман», — дейди устози Мадина Жалилова.

Диёра келажакда инглиз тили ўқитувчиси бўлишни мақсад қилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.6K viewsedited  11:59
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:49:55 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги [558-сон] қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.

Каналга уланиш:  
@uzauz
6.9K views11:49
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:34:29 Ўзбекистон ОТМларида масофавий таълим тизимини жорий этиш тартиби белгиланди

Ҳукуматнинг 3 октябрдаги [559-сон] қарори билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланди.

Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:

масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;
интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.

Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.

Бундан ташқари, масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Бунда мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди. Талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.

Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун ва ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш учун олий таълим ташкилотига келиши шарт.

Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Масофавий таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.4K viewsedited  11:34
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:17:48 Заводда юз берган ёнғин тўлиқ ўчирилган Воқеа жойига етиб борган Бош вазир ўринбосари — энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари, фавқулодда вазиятлар вазири генерал-маёр А.Қўлдошев, «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти ва мутахассислари…
5.0K views11:17
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:07:15
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 5 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.  

1 АҚШ доллари +23,24 сўм ошди — 11 010,45 сўм; 

1 Евро курси +151,51 сўм ошди — 10 878,32 сўм; 

1 Россия рубли -2,81 сўм тушди — 186,54 сўм. 

Каналга уланиш: 
   @uzauz
5.7K views11:07
Ochish/sharhlash
2022-10-04 13:30:17
Шавкат Мирзиёев Венгрия Президентини Ўзбекистонга таклиф қилди

Будапешт шаҳридаги Шандор саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Фахрий меҳмонлар китобида қайд қолдирди, етакчилар биргаликда суратга тушдилар.

Президентлар Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар тизимига қўшилгани ўзаро савдони салмоқли даражада кўпайтириш ва диверсификация қилиш учун янги имкониятлар очишини таъкидладилар.

Венгрия Ҳукумати “Хунгарикум” дастури доирасида ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун ҳар йили ажратиладиган квотани 170 тагача ошириш тўғрисида қарор қабул қилгани айтилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Венгрия Президентини ўзи учун қулай вақтда ташриф билан мамлакатимизга боришга таклиф этди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
5.5K views10:30
Ochish/sharhlash