Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона ва Намангандаги айрим туман ва шаҳарлар чегараси ўзгар | UzA | Tezkor xabarlar

Фарғона ва Намангандаги айрим туман ва шаҳарлар чегараси ўзгариши кутилмоқда

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисидаги «Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.

Муҳокама жараёнида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Данғара, Учкўприк туманларидан жами 2,6 минг гектар ер майдони Қўқон шаҳрига, Фарғона, Қўштепа, Тошлоқ туманларидан жами 1,1 минг гектар ер майдони Марғилон шаҳрига, Фарғона туманидан 812 гектар ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилиши кутилаётгани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, мажлисда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидан 472,2 гектар ер майдонини Наманган шаҳри Давлатобод тумани таркибига ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Каналга уланиш:
@uzauz