Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
31.56K
Kanalning ta’rifi
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
2
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 176
2022-10-07 13:42:42
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб бордиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди.
«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
Каналга уланиш: @uzauz
6.2K views10:42
2022-10-07 12:14:53
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти беларуслик ҳуқуқ фаоли, ҳозирда қамоқда бўлган
Алес Беляцкий, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Россиянинг
«Мемориал» ва Украинанинг
«Фуқаро эркинлиги маркази» мустақил ташкилотига берилди.
Каналга уланиш: @uzauz
6.4K views09:14
2022-10-07 09:40:34
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилдиПрогнозларга кўра, 7 октябрь ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат бугун Кавказ ҳудудларидан антициклон республиканинг энг шимолига кириб келади, бу билан
Қорақалпоғистонда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни антициклон республика ҳудудларига тарқала бошлайди.
Кундуз куни ҳарорат фони бироз кўтарилади ва +24+27 атрофида бўлади, бу ушбу куннинг меъёрий қийматларидан кўпдир. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши,
айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Совуқ антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати кечаси +5+8 илиқгача, кундузи +20+24 гача пасаяди.
Каналга уланиш: @uzauz
6.8K views06:40
2022-10-07 08:47:29
Омонатчиларининг барча маблағлари 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади
«Туркистонбанк» ва «HI-TECH BANK» омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда,
2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилишини маълум қилди.Каналга уланиш: @uzauz
6.4K views05:47
2022-10-07 08:42:22
«Туркистон» ва «HI-TECH BANK» хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар чақириб олинди.Бу Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги [22/1-, 22/2-сон] қарорларига асосан мазкур банклар томонидан «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 54- ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилганлиги сабабли амалга оширилган.
«Туркистонбанк» активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 26-ўринни, «HI-TECH BANK» эса 29-ўринни эгаллаган.
Марказий банк аҳолининг банклардаги омонатлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан «Туркистонбанк» ва «HI-TECH BANK» омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда,
2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилишини маълум қилди.Омонатларни қайтариш бўйича батафсил маълумотни Марказий банкнинг 71-200-00-44, 71-236-75-24 ишонч телефонлари орқали олиш мумкин.
Каналга уланиш: @uzauz
6.5K views05:42
2022-10-07 08:07:40
Шавкат Мирзиёев сирдарёлик фаоллар билан учрашувда «Очиқ бюджет» ҳақида
Каналга уланиш: @uzauz
6.9K views05:07
2022-10-07 08:02:05
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Каналга уланиш: @uzauz
6.2K views05:02
2022-10-07 07:28:35
2022 йил 7-18 октябрь кунлари халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида Германиянинг «Lernidee Erlebnisreisen» туристик компанияси ва «O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ ҳамкорлигида
Олмаота – Тошкент – Қамаши – Китоб – Самарқанд - Хива – Бухоро – Хўжанд – Тошкент йўналишида «The Orient Silk Road Express» номли туристик чартер поезди ҳаракатланади.
Каналга уланиш: @uzauz
6.7K views04:28
2022-10-07 07:15:40
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Унда 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг якунлари муҳокама қилинди.
Каналга уланиш: @uzauz
6.7K views04:15
2022-10-07 07:11:31
Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирадиган деҳқонлар учун
150 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Бунинг учун 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Каналга уланиш: @uzauz
7.0K views04:11