Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 32.84K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 175

2022-10-04 08:03:54 Тошкент вилояти фуқаро муҳофазаси бошлиғи – вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга вазиятни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқ берди. Ҳолат ФВВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дарҳол назоратга олинган. Ҳозирги пайтда заводда…
4.9K views05:03
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:50:00 Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида содир бўлган ҳолат бўйича бирламчи маълумот 2022 йил 4 октябрь куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган “MAXAM CHIRCHIQ” АЖ корхонасининг Синтез цехида чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда…
5.0K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:48:02 Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида содир бўлган ҳолат бўйича бирламчи маълумот

2022 йил 4 октябрь куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган “MAXAM CHIRCHIQ” АЖ корхонасининг Синтез цехида чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари ва махсус техникалар жалб этилган.

Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Вазият назоратга олинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
4.9K views04:48
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:05:04
6-13 октябрь кунлари Тошкентда дзюдо бўйича соврин жамғармаси 1 млн евро бўлган жаҳон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистон илк бор дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Беллашувлар Тошкентдаги Humo Arena саройида бўлиб ўтади.

Умумий мукофот жамғармаси 1 млн еврони ташкил қилувчи XXXV жаҳон чемпионатида дунёнинг 87 давлатидан жами 584 нафар дзюдочи 14 та вазн тоифасида медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади.

Мусобақада иштирок этувчи барча мамлакатлар терма жамоалари, халқаро ташкилотлар делегациялари пойтахтимизга етиб келишган.

Каналга уланиш:
@uzauz
5.2K views04:05
Ochish/sharhlash
2022-10-04 06:39:31
Ҳурматли бошланғич синф ўқитувчилари, эртанги кунга бефарқ бўлмаган устозлар!

Президент администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлади. Ҳозирда биринчи синфдан то иккинчи синфгача бўлган барча ўқув маҳсулотлари апробация учун танлаб олинди.

Ҳурматли бошланғич синф ўқитувчилари! Агарда сиз ушбу апробация ишларида қатнашиш истагида бўлсангиз  talim2023.uz веб-сайти ёки @talim2023_bot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиб, ўзингиз ҳақингизда маълумот қолдиришингиз мумкин. Биз албатта сиз билан боғланамиз ва сизни ишчи гуруҳимизга таклиф қиламиз.

Янги мактаб дастури ва китобларини биргаликда яратамиз!

Каналга уланиш:

@uzauz
6.5K views03:39
Ochish/sharhlash
2022-10-03 19:18:57
Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 3 октябрь куни расмий ташриф билан Будапештга борди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябрь кунига мўлжалланган. Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Президентимизнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.6K views16:18
Ochish/sharhlash
2022-10-03 15:36:45 Ўзбекистондан Покистонга 15 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Марказий Осиёдаги ваколатхонаси номидан сув тошқинларидан зарар кўрган Покистон аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди. Мазкур ёрдам Термиз шаҳридан Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида Карачи шаҳрига етказиб берилган.

Гуманитар юк таркибида сув тошқинлари оқибатида уйлари вайрон бўлган покистонликларга табиий офат оқибатларини юмшатиш учун 15 тоннадан ортиқ энг керакли буюмлар мавжуд.

«Зарур пайтда тезкор гуманитар ёрдам кўрсатиш имконини берган Ўзбекистон ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши» БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан юқори баҳоланган.

The Gulf Observer нашрининг ёзишича, Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик ёрдами Карачи шаҳридаги «Жинна» халқаро аэропортида Покистон Табиий офатларни бошқариш миллий қўмитаси ва Покистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари томонидан қабул қилиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Покистоннинг сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларига ёрдам бериш мақсадида Исломободга 40 тонна гуманитар юк юборилган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
3.9K views12:36
Ochish/sharhlash
2022-10-03 14:08:52
Долларнинг расмий курси яна пастлади

Марказий банк 4 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. 

1 АҚШ доллари -17,73 сўм тушди — 10 987,21 сўм;

1 Евро курси -56,93 сўм тушди — 10 726,81 сўм;

1 Россия рубли -3,63 сўм тушди — 189,35 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
5.9K views11:08
Ochish/sharhlash
2022-10-03 13:16:34
Тиббиёт бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти Сванте Паабога топширилди

3 октябрдан жорий йил учун Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланди.

Швеция қироллик фанлар академияси ҳафталик доирасида тиббиёт ва физиология бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорини эълон қилди. Ушбу йўналишда нуфузли мукофот Макс Планк эволюцион антропология институти академиги Сванте Паабога берилди.

Нобель мукофоти унга «йўқолиб кетган гомининлар геномлари ва инсон эволюцияси ҳақидаги кашфиётлари учун» топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
7.1K viewsedited  10:16
Ochish/sharhlash
2022-10-03 12:41:15
Ўзбекистон Республикаси Президенти Будапештга жўнаб кетди

Венгрия томонининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Будапешт шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув ва Бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар режалаштирилган.

Бу мулоқотларда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Президентимиз Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.9K viewsedited  09:41
Ochish/sharhlash