Get Mystery Box with random crypto!

Иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлар | UzA | Tezkor xabarlar

Иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин

— Ипотека бозорини ривожлантириш, замонавий механизмини жорий этиш учун 2019 йил Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ташкил этилган.

Мазкур компания очилиши Осиё тараққиёт банки билан 2019 йилда қарз битимлар доирасида амалга оширилган. Яъни компания фаолиятини ташкил этиш учун Осиё тараққиёт банкидан давлат кафолати асосида 150 миллион доллар маблағлар жалб этилган.
Компания билан Осиё тараққиёт банки мезонларга мос келган кредитларни қайта молиялаштирилади. Бугунги кунда қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Музокаралар шу йил охиригача бўлади. Ўзаро келишувлар тугаганидан сўнг битимлар асосида Ипотекани қайта молиялаш компанияси томонидан банклар томонидан ажратилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади.

Бахтиёр Ражабов,
Молия вазирлиги Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори

Каналга уланиш:
@uzauz