Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.99K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2024-02-02 12:00:19
Футбол: Чорак финал бугундан бошланади

Осиё кубогининг чорак финал баҳслари бугундан старт олади.

Ўйин жадвали қуйидагича:

2 февраль, яъни бугун соат 16:30 да Тожикистон — Иордания. 20:30 да эса Австралия — Жанубий Корея ўйнайди.

3 февраль куни эса Эрон — Япония. 16:30 да, Қатар — Ўзбекистон. 20:30 да баҳслашади.

Маълумот учун ярим финал баҳслари 6-7 февраль кунлари 20:00 да бўлиб ўтади.

Финал эса 10 февраль, шанба куни. 20:00 да бошланади.

Каналга уланиш:   
@uzauz
14.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2024-01-31 14:39:05 ЎЗБEКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИ 11 ФОИЗГА ҚИСҚАРДИ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси таҳлил қилинди.

Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди.

Мамлакатимизда ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилди.

Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди: Сирдарё (19,5% дан 13,8% гача), Андижон (17,4% дан 11,9% гача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9% дан 13,7% гача) сезиларли даражада қисқарган.Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5% дан 7,9% гача) ва Бухоро (11.9% дан 11,8% гача), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% гача) вилоятларида аниқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
15.3K views11:39
Ochish/sharhlash
2024-01-31 13:48:10 Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди

Қозоғистон парламенти бугун ратификация қилган келишувга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.

Худди шу тартиб қозоғистонликлар учун ҳам амал қилади.

Каналга уланиш:   
@uzauz
13.0K views10:48
Ochish/sharhlash
2024-01-31 11:38:27
#TAYINLOV

Полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди

Тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:   
@uzauz
13.8K viewsedited  08:38
Ochish/sharhlash
2024-01-31 10:15:44
#TAYINLOV

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Зафар Шахатамович Тухтаев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.9K viewsedited  07:15
Ochish/sharhlash
2024-01-31 08:52:42
ОБ-ҲАВО: Февраль ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Бу ой одатдагидан кўра илиқроқ бўлади. Баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5°га юқори, 2-4° илиқни, шимолда 2° совуқ -1° илиқни, жанубда 6-8° илиқни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзгидрометеорология хабар тарқатди.

Ойнинг боши совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда кечалари 0-5° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, баъзи жойларда 0-2° совуққача бўлади.

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1–4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлади.

Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0-5° илиққача, кундузи 8-13° илиққача кўтарилади. 7-8 февраль кунлари асосан ёмғир бўлиши мумкин.

Кейинчалик, ой охиригача, ҳарорат кечаси 2-7° илиқдан 2-7° совуққача, кундузи 13-18° илиқдан 2-7° илиққача, шимолда кечалари 0-5° илиқдан 7-12° совуққача, кундузи 11-16° илиқдан 0-5° илиққача ўзгариб туради.

Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.9K views05:52
Ochish/sharhlash
2024-01-31 06:24:34
Марказий Осиёдаги биринчи хусусий аэродром Ўзбекистонда қурилади

Шэньчжэн шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Янги ҳаёт" маҳалласида аэродром қуриш бўйича келишувлар имзоланди. Аэродром қурилиши 2024 йилнинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган. Унинг қиймати 380 миллион долларга баҳоланган. Қайд этилишича, лойиҳа хитойлик инвесторларнинг 100 фоиз капитали иштирокида амалга оширилади.

Каналга уланиш:   
@uzauz
18.4K views03:24
Ochish/sharhlash
2024-01-30 16:25:03
Ўзбекистон 2:1 Таиланд

Таиланд терма жамоаси билан учрашувда йигитларимиз ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Кейинги рақибимиз — Қатар терма жамоаси.

Каналга уланиш:
@uzauz
17.4K views13:25
Ochish/sharhlash
2024-01-30 14:58:26
А.Абдуҳакимов: Тошкентнинг бош шаҳарсозлик режаси йўқ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ахбороти эшитилмоқда.

Маълумки, Тошкент атмосфера бўйича қизил тоифадаги шаҳарлар сирасига кирмоқда. Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:

— Шаҳарсозлик бош режаси тасдиқланмасдан қурилиш бўляпти, — дейди Экология вазири. — Яшил зона қаерда бўлса, ўша ерда қурилиш амалга оширилмаслиги керак, лекин бош режа бўлмагани боис биз билолмаяпмиз. Масалан, сўнги 5 йилда Тошкентда 5400 та объект барпо этилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.6K views11:58
Ochish/sharhlash
2024-01-19 15:11:22 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон аукцион орқали 30 йилга ижарага берилади

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда.

Бунда:

ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқаролар ва меҳнат мигрантларига эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
17.0K viewsedited  12:11
Ochish/sharhlash