Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2024-01-16 11:38:31 319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмаган

319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари
аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмагани қайд этилди.

Жумладан, Ш.Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 та ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз.

Ушбу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.3K views08:38
Ochish/sharhlash
2024-01-15 18:55:34
Сўнгги йилларда геология соҳасига йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилган

Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
12.9K views15:55
Ochish/sharhlash
2024-01-12 18:16:15
Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати тузилди

Бунда ҳудуддаги таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларида 27 та сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Ушбу рўйхатга аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган 30 та шаҳар киритилган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
15.5K views15:16
Ochish/sharhlash
2024-01-12 15:00:58 ИИВ вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич
Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.4K viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2024-01-12 09:47:38
ДХХ Тошкент шаҳрида яширин нарколабораторияни аниқлади

2 нафар шахс логистика фаолияти билан шуғулланиш ниқоби остида Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.

Кўздан кечириш жараёнида хонадонда жами 56 та ўрамда 26 кг.га яқин “Мефедрон” гиёҳвандлик воситаси, синтетик наркотик тайёрлашда фойдаланиладиган 400 кг.дан ортиқ суюқлик ва кукун кўринишидаги кимёвий моддалар ҳамда хом-ашёлар, зарур асбоб-ускуналар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тадбир давомида олинган наркотик моддалар тахминан 80 минг “доза”ни ташкил қилиши ва қора бозордаги қиймати 900 минг АҚШ долларига тенглиги, шунингдек, нарколабораторияда сақланаётган 400 кг.дан ортиқ кимёвий моддалар ва хом-ашёлар ёрдамида 50 кг.га яқин “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш мумкинлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
16.3K views06:47
Ochish/sharhlash
2024-01-12 09:40:46 #TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 21-сон қарори билан Сардор Мухтарович Ниязов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.2K viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2024-01-12 07:54:26 Чилонзор туманининг катта қисмида электр таъминоти узилади

Бугун, 12 январь куни 12:00 дан 18:00 гача
Чилонзор туманинг катта қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилиши эълон қилинди.

Вақтинчалик чора узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабелларини, трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилади.

Қайд этилишича, Чилонзор туманидаги - АТС-277, 126, 127, «Новза», «Ориент Финанс Банк» Чилонзор филиали ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» банки, «Роҳат» меҳмонхонаси, «Ўзэнергосозлаш» УК, «Сезам» радиоканали, «Минор» киностудияси, Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси, «Интер Капитал» ҚК, «Навбаҳор Саноат» МЧЖ, Геодезия ва картогграфия миллий маркази, Бозор ислоҳотлари институти, Болалар шифохонаси, Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Чилонзор тиббиёт коллежи, Тошкент тиббий диогностика маркази, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, Нафис Санъат лицейи, Чилонзор туман ҳокимлиги, Мусиқий комедия театри (оперетта), Санитария-эпидемиология станцияси ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, шунингдек, Чилонзор C мавзеси, 3-6-мавзелар, «Гавҳар», «Домбиробод», «Катта Дўмбиробод», «Наққошлик», «Қозиробод», «3-Катта Чилонзор» ҳамда «Катта Навбаҳор» МФЙларининг кўчалари вақтинчалик электр таъминотидан узилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.0K views04:54
Ochish/sharhlash
2024-01-12 07:44:34 Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–18-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.9K views04:44
Ochish/sharhlash
2024-01-12 07:42:22
ДХХ Сирдарёда метан «заправка» 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади

«Ўзенергоинспекция» томонидан ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Боёвут туманида жойлашган «Б.» МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланган.

Натижада, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.5K views04:42
Ochish/sharhlash
2024-01-11 20:02:31 11 январь куни Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлгаг ЙТҲда 9 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида, вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни Ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.4K views17:02
Ochish/sharhlash